Бош саҳифаЯнгиликларBritish American Tobacco Ўзбекистонда қуритилган мева-сабзавотлар етиштириш бўйича улушини оширди
Янгиликлар

British American Tobacco Ўзбекистонда қуритилган мева-сабзавотлар етиштириш бўйича улушини оширди

Ягона корпоратив ахборот портали хабарига кўра, British American Tobacco Uzbekistan (investmens) limited (УзБАТ) табиий қуритилган сабзавотлар ҳамда қуруқ мева ишлаб чиқарувчи ва дистрибьютор Samfruitнинг устав капиталидаги улушини 36,5 фоизга оширди.

“Samfruit” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонаси 2002 йилда ташкил этилган, деб хабар бермоқда “Nuz.uz”. Корхона Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида кўчат етиштириш бўйича ўз иссиқхоналарига эга завод (10 гектар майдонлик)  ҳамда Нуробод туманидаги умумий майдони 234 гектарлик “Самфрут-Органик” фермер хўжалигига эга. Бу ерда органик маҳсулотлар етиштирилади ва улар ҳар йили Institute for Marketecology (Швейцария) инспекторлари томонидан сертификатланади.

Завод энг сўнгги замонавий ускуналар, сабзавот, мева ва япроқли маҳсулотларни қуритиш бўйича автоматлаштирилган ишлаб чиқариш линиялари, шунингдек, сабзавот, мева ва зираворлардан гранула ҳамда кукун ишлаб чиқариш ускуналари билан жиҳозланган. Корхонада сифат менежменти тизими жорий қилинган бўлиб,  ишлаб чиқаришни назорат қилиш дастурига мувофиқ, барча зарур синов ва таҳлиллар ўтказиладиган ишлаб чиқариш лабораторияси фаолият кўрсатмоқда.

Samfuitнинг асосий ҳамкорлари кўп йиллар давомида озиқ-овқат, консерва ва қандолат маҳсулотларининг энг йирик халқаро ишлаб чиқарувчилари бўлиб келган. Маrs, Nestle, Unilever, Gerber каби брендлар шулар жумласидандир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин