Бош саҳифаЯнгиликларBritish American Tobacco компанияси қуритилган мева-сабзавот ва кўкатлар етиштирувчи Ўзбекистон корхонасидаги улушини янада оширди
Долзарб Махсус Янгиликлар

British American Tobacco компанияси қуритилган мева-сабзавот ва кўкатлар етиштирувчи Ўзбекистон корхонасидаги улушини янада оширди

2022 йилнинг 1 март куни  British American Tobacco Uzbekistan (UzBAT) қуритилган мева-сабзавот, кўкатлар етиштириш ва уларни етказиб бериш билан шуғулланувчи Ўзбекистондаги энг йирик компаниялардан бири – Samfruit акцияларининг 4,54 фоизини сотиб олди. Ушбу битим натижасида UzBAТнинг Samfruitдаги улуши 42,4 фоизга етди, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари «Тошкент» Республика фонд биржаси маълумотларига таяниб.

UzBATнинг Samfruit акциялар пакетини олиш бўйича сўнгги битими 2021 йилнинг 23 ноябрида амалга оширилган эди, ўшанда  British American Tobacco Uzbekistan 0,11 фоиз акцияларни олган ва эгалик ҳуқуқини 36,82 фоизга етказган. Умуман олганда, 2021 йил давомида UzBAT Samfruit акциялар пакетини  сотиб олиш бўйича бир неча бор – июндан ноябрь ойи охирига қадар келишувларни амалга оширди.

“Samfruit” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонаси 2002 йили ташкил этилган. Кўчат етиштириш бўйича ўз иссиқхоналарига эга Самарқанд вилоятидаги 10 гектарлик завод, шунингдек, умумий майдони 234 гектарлик “Самфрут-Органик” фермер хўжалиги корхона мулки саналади. Бу ерда органик маҳсулотлар етиштирилиб, улар ҳар йили Institute for Marketecology (Швейцария) инспекторлари томонидан сертификатланади.

Шунингдек ўқинг: USAID кўмагида ўзбекистонлик экспортерлар АҚШга 1 млн долларлик қуритилган мева етказиб беради

Завод энг сўнгги русумдаги замонавий ускуналар, сабзавот, мева ва барг маҳсулотларини қуритиш бўйича автоматлаштирилган ишлаб чиқариш линиялари, шунингдек, сабзавот, мева ва зираворлардан гранула ҳамда кукун тайёрлаш ускуналари билан жиҳозланган. Корхонада сифат менежменти тизими жорий қилинган бўлиб,  ишлаб чиқаришни назорат қилиш дастурига мувофиқ, барча зарур синов ва таҳлилларни ўтказувчи ишлаб чиқариш лабораторияси мавжуд.

Samfruitнинг асосий ҳамкорлари кўп йилдан буён озиқ-овқат, консерва ва қандолат маҳсулотларининг энг йирик халқаро ишлаб чиқарувчилари саналади. Mars, Nestle, Unilever, Gerber ва бошқалар шулар жумласидандир.

British American Tobacco Ўзбекистон бозорида 1994 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ушбу компаниянинг мамлакат иқтисодиётига киритган сармоялари ҳажми 400 миллион доллардан ошади. Ўзбекистонда сотилаётган маҳсулотларнинг асосий қисми Самарқанд вилоятидаги корхонада ишлаб чиқарилади. Ушбу корхонанинг потенциал ишлаб чиқариш ҳажми ва ундаги қувватлар маҳаллий бозорни тўлақонли тўлдириш ҳамда қўшни давлатларга маҳсулот етказиб бериш имконини бермоқда.

Компания расмий сайтидаги маълумотларга кўра, UzBAT Ўзбекистонда мева маҳсулотларини етиштиришга 2019 йилдан эътиборан сармоя кирита бошлаган. Ўша йилнинг 28 февралида British American Tobacco Uzbekistan ва Nеw Product International компанияси иштирокида хорижий корхона ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланган эди. Мазкур компания Samfruit  Ўзбекистон – Швейцария корхонасининг асосий эгасидир. UzBAT “Samfruit» ҳаммуассислари сафига қўшилгач, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, жумладан, экспортбоп озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланадиган сублимацион ва ҳавода қуритиш, қадоқлаш ҳамда расфасовка учун замонавий ускуналар харид қилишга мўлжалланган 11,5 миллион доллар самоя киритишни режалаштирган эди. Мазкур сармоя Samfruitнинг ишлаб чиқариш қувватини йилига 700 дан 4000 тоннагача ошириши, экспорт тушумлари эса бир неча баробар ортиши керак эди.  Бу British American Tobacco гуруҳининг тамаки ва никотин моддаларидан таркиб топган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишга алоқадор бўлмаган постсовет ҳудудидаги биринчи инвестиция лойиҳасидир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Ўзбекистонга Венгриядан картошканинг мини туганаклари келтирилди

EastFruit

Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилишни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин