Agro Prom
Agro Prom
Agro Prom
Бош саҳифаЯнгиликларБританиялик фермерлар мавсумий ишлар учун Ўзбекистондан 1500 нафар муҳожирни ёллайди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Британиялик фермерлар мавсумий ишлар учун Ўзбекистондан 1500 нафар муҳожирни ёллайди

2022 йилнинг май ойида EastFruit Буюк Британия фермерларининг Непал ва Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистондан мавсумий ишчиларни жалб қилишни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Британиянинг Pro-Force рекрутинг компанияси ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида 24 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожиридан иборат яна бир гуруҳ Буюк Британия қишлоқ хўжалиги фермаларида мавсумий юмушларни бажариш учун етиб борди. Мазкур лойиҳа доирасида бу йил Ўзбекистондан 1500 нафар ишчи жалб этиш режалаштирилган бўлса, ўтган йили 2 мингга яқин меҳнат муҳожири жалб қилинган, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш ва мамлакатдаги меҳнат миграцияси имкониятларидан самарали фойдаланишдир. Ушбу дастур Буюк Британия ҳукумати томонидан хорижлик мавсумий меҳнат муҳожирлари учун ажратилган 40 мингдан зиёд кишилик квота доирасида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Британия қишлоқ хўжалиги сектори Украинадаги уруш туфайли ишчи кучи етишмовчилигига дуч келмоқда. Пандемия ва Brexit оқибатлари ҳам Буюк Британия қишлоқ хўжалиги саноатига мавсумий ишчиларни жалб қилишни қийинлаштирди.

Мавсумий ишчилар етишмовчилигини бартараф этиш учун Британия кадрлар агентликлари Непал, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан номзодлар қидирмоқда. Қишлоқ хўжалигига жалб қилинган меҳнат муҳожирларининг асосий қисмини ушбу мамлакатлар фуқаролари таъминлаши кутилмоқда. Рекрутинг компанияларининг прогнозларига кўра, ҳар бир мамлакат бир неча минг ишчи юборади.

Бундан ташқари, ҳукумат Британияда бўлган Украина фуқаролари учун визалар амал қилиш муддатини узайтирди — улар бир иш берувчидан бошқасига ўтади. Қолаверса, ушбу тармоқ вакиллари янги ходимлар орасида тажриба етишмаслиги ва натижада  ишлаб чиқариш суръати пасайишидан хавотирланмоқда. Бироқ, Тhe Telegraph суҳбатдоши фермер Жо Фишер бу борада анчайин оптимистик фикр билдирди: «Бизда анъанавий равишда руминлар ва болгарлар бўлган, лекин Ўзбекистондан ҳам, тўрт нафар йигит бор, улардан жуда мамнунман», деди у.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонлик мева-сабзавот етиштирувчилар Молдовада нимани ўрганди ва бу тажриба соҳани қандай ўзгартириши мумкин?

EastFruit

O‘zbekistonda meva-sabzavot yetishtirishning mamlakat ekologik holatiga ta’siri haqida 5 ta fakt

EastFruit

FAO O‘zbekiston meva-sabzavot sektorining ekologik izini baholadi: qaysi texnologiyalar suv va uglerod yo‘qotishlarini keskin kamaytirishi mumkin

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин

This website uses “cookies” to improve your experience. You can instruct your browser to refuse all cookies or to indicate when a cookie is being sent. Accept Read More