Бош саҳифаЯнгиликларБритания супермаркетлари бананни пластик халтада сотишдан бош тортмоқда
Янгиликлар

Британия супермаркетлари бананни пластик халтада сотишдан бош тортмоқда

Моrrisons – барча дўконларида пластикдан фойдаланишни камайтириш учун бананни пластик халтада сотишдан бош тортган Буюк Британиядаги биринчи супермаркетлар тармоғи бўлди. Мorrisons энди бананни қадоқлаш учун қоғозли ленталардан фойдаланади, деб ёзмоқда FruitNews Freshfruitportal материалларига асосланиб.

Бананни қадоқлашда пластик халталардан воз кечишга қарор қилишдан аввал Моrrisons 12 ҳафталик синов давридан ўтди. Ушбу муддатда пластик банан халталари қоғозли ленталар билан алмаштирилди. Бу вақт мобайнида дўконлар тармоғи 2 миллион дона пластик халтани ишлатишдан воз кечишга муваффақ бўлди. Бананни пластикка қадоқлашдан бутунлай воз кечиш учун Мorrisons бир марталик халталардан фойдаланишни йилига 45 миллион донага, пластикдан фойдаланишни 180 тоннага камайтиради.

Шунингдек ўқинг: Испанияда 2023 йилдан эътиборан, мева-сабзавот маҳсулотларини пластик қадоқда сотиш таъқиқланиши мумкин

«Бананларнинг ўз қадоғи бор, бу уларнинг пўстлоғидир. Бундан ташқари, улар бош бўлиб ўсади, ҳаммасини бир ерга жамлашга уринишнинг ҳожати йўқ. Шунинг учун оддий, мустаҳкам қоғозли лента идеал вариант ҳисобланади. Синовларда банан сифати бузилмагани боис, пластикдан қоғозли қадоққа ўтиш ҳеч бир муаммо туғдирмади”, дейди Моrrisons супермаркетлар тармоғининг банан харид қилувчиси Элио Биондо.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Хитой Ўзбекистондаги йирик агрологистика марказига $50 млн сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Тошкент супермаркетларида супер эртаги олма сотувга чиқди, унинг нархи ўтган йилгидан 7 баробар арзон!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин