Бош саҳифаЯнгиликларБорщ тўплами сабзавотлари Россия бозорида арзонлашмоқда
Янгиликлар

Борщ тўплами сабзавотлари Россия бозорида арзонлашмоқда

Борщ тўплами сабзавотларини етиштириш суръатлари, шунингдек, уларни сотиш каналларини кенгайтириш масаласи  Россия қишлоқ хўжалиги вазирлигидаги ҳудудлар вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда муҳокама қилинди.

Йиғилишда қайд этилганидек, янги мавсумда ҳосил йиғиб олингач, у бозорга кириб келаётганда нархлар пасайиши тенденцияси кузатилмоқда. Бугунги кунга келиб, Россия фермерлари 604,5 минг тонна миқдоридаги очиқ ерда етиштирилган сабзавотларни йиғиб олишди. Бу ўтган йилга нисбатан 10% кўпроқ кўрсаткичдир. Хусусан, 13,5 минг гектар майдондан қарийб 400 минг тонна картошка қазиб олинган. Ҳосилдорлик 292,5 ц/га, бу ўтган йилга нисбатан 8% га кўпдир, деб хабар берди Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сайти.

Шу билан бирга, вазирлик маҳсулотни етиштириш ва уни реализация қилиш занжирида воситачилар иштирокини минималлаштириш учун тўғридан-тўғри савдо форматларини ишлаб чиқишни муҳим, деб ҳисоблайди. Кўпгина субъектлар сабзавот маҳсулотларини ҳафта охири ярмаркалари, универсал ва озиқ-овқат бозорлари, онлайн савдо майдончаларида сотишни бошлаган. Бу йўналиш бўйича ҳудудлараро етакчилар – Aстрахань, Волгоград ва Воронеж вилоятлари, Кабардино-Балкария ҳамда Қрим республикаларидир.

Шунингдек ўқинг: Россияда сабзи нархи  пасаймоқда

Иштирокчилар сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини яратиш, модернизациялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди. Ҳудудларнинг бундай лойиҳаларни ишлаб чиқишда давлат қўллаб-қувватлови воситаларидан янада фаолроқ фойдаланиши зарурлиги қайд этилди. Бундан ташқари, субъектларга картошка ва сабзавотларни оптимал агротехник муддатларда йиғиб олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, фермерлар учун савдо нуқталари сонини кўпайтириш, чакана савдога маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини фаол жалб қилиш тавсия этилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туркия бу йил 200 миллион долларлик хўраки узум экспортини режалаштирмоқда

EastFruit

Россия Ўзбекистон ва Туркиядан тарвуз импортини кескин ошириб, импорт рекордини янгилади

EastFruit

Россияда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми юқори ҳосилдорлик сабаб ўсишда давом этмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин