Бош саҳифаЯнгиликларБМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Савдо-саноат палатаси (ССП) кўмаги билан Фарғона водийсида 10 гектар майдонда интенсив гилос боғи барпо этилди
Янгиликлар

БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Савдо-саноат палатаси (ССП) кўмаги билан Фарғона водийсида 10 гектар майдонда интенсив гилос боғи барпо этилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Савдо-саноат палатаси (ССП)нинг  “Фарғона водийси фермерларининг иқлим ўзгариши хавфига чидамлилигини ошириш ва мослашиши” қўшма лойиҳаси доирасида “Қувасой Нодиржон» фермер хўжалигида (Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри) интенсив боғдорчилик бўйича бизнес-лойиҳа йўлга қўйилди. Бу Россиянинг молиявий кўмагида амалга оширилди, деб хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги.

Савдо-саноат палатаси маълумотларига кўра, қиймати 570 миллион сўмдан зиёд бўлган лойиҳани амалга оширишда фермер хўжалиги 10 гектар майдонда 6700 дона “полукарлик” гилос кўчатларини харид қилиб эккан.

Биринчи босқичда сувни тежайдиган суғориш технологияларини қўллаш мақсадида янги боғнинг 6 гектарига томчилатиб суғориш тизими жорий этилди ва ишга туширилди, қатор ораларига пиёз, картошка, ловия ва бошқа сабзавотлар экилди.

БМТТД 150 миллион сўмдан зиёд замонавий қишлоқ хўжалиги ускуналари сотиб олди ва техник ёрдам сифатида ушбу фермер хўжалигига тақдим этди. Бундан ташқари, фермерлар учун бизнесни режалаштириш, боғдорчилик ва сабзавот етиштиришда агротехник тадбирлар, касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашиш, қишлоқ хўжалигини суғурталаш, сувни тежаш технологиялари, ўрим-йиғимдан кейин уни сақлаш каби бошқа мавзуларда бир қатор семинарлар ва тренинглар ўтказилди.

“Гилоснинг полукарлик кўчатлари экилган янги боғимиз учун томчилатиб суғориш лойиҳаси сув танқислиги шароитида энг мақбул ечим бўлди”, – дейди “Қувасой Нодиржон” фермер хўжалиги раҳбари Муроджон Маматхалилов. – Бугун биз 6 гектар майдонни томчилатиб суғоришни йўлга қўйдик ва ушбу лойиҳа туфайли энди сувдан самарали фойдаланиш, меҳнат ресурсларини, вақтни тежаш, иқлим ўзгариши хатарларига мослашиш, табиатга зарарни камайтириш билан бирга даромад ҳам олишимиз мумкин”.

Келгуси йилдан боғ йилига 120 миллион соф фойда билан 875 миллион сўмга яқин даромад келтириши кутилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда?

EastFruit

Ўзбекистонда узумнинг оммавий экспорт мавсуми бошланди

EastFruit

Икки йилда Ўзбекистонда эртаги узум навларини етиштириш 23 фоизга ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин