Бош саҳифаЯнгиликларAвстралия мавсумий ишчилар учун махсус қишлоқ хўжалиги визасини жорий этди
Янгиликлар

Aвстралия мавсумий ишчилар учун махсус қишлоқ хўжалиги визасини жорий этди

Австралия ҳукумати мавсумий ишчилар етишмовчилиги кучайгани туфайли қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ҳамда балиқчилик йўналиши ишчилари учун виза ишлаб чиқишга қарор қилди.

Aвстралия қишлоқ хўжалиги визаси икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги битим тузилган мамлакатлардан талабнома берувчилар учунгина мавжуд бўлади. Келгуси 3 йил ичида виза кучга кириши билан тўлиқ шартлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилади.

Aвстралия ҳукумати қишлоқ хўжалиги соҳасидаги алоҳида секторлар ва корхоналарнинг эҳтиёжлари билан танишиш учун тармоқ консультациялари ўтказилишини айтди.

“Ишлаб чиқарувчиларнинг эҳтиёжларига қараб, хорижлик ишчилар учун ушбу имкониятни доимий яшаш жойи ва вақтинчалик рўйхатга олиш сифатида кўриб чиқамиз. Aвстралиянинг карантин зонаси ҳисобланган ҳудудлари чет эллик ишчиларни жалб қилишда жуда ҳам муаммоли бўлиб қолмоқда, айниқса, ишчи кучи танқислигини тўлдириш учун маҳаллий ходимлар етишмаган бир пайтда бу муаммо яққол кўзга ташланади”, деб ёзмоқда Freshfruitportal нашри материалларига асосланиб FruitNews.

Шунингдек ўқинг: Грузияда ёнғоқ йиғим-терими ишчи кучи етишмаслиги туфайли қийинлашмоқда

Citrus Australia бош директори Натан Хэнкокнинг айтишича, Aвстралия ҳукумати бу ташаббуси билан қишлоқ хўжалигининг миллий иқтисодиётга қўшган ҳиссасини, қолаверса, пандемия таъсирига қарши курашишда фермерларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини тан олди.

Натан Хэнкокнинг қўшимча қилишича, қишлоқ хўжалиги визаси цитрус етиштирувчиларга ишонч бағишлайди ва улар ишлаб чиқаришга сармоя киритишда давом этиб,  фермер хўжаликлари ҳамда корхоналарига ишчиларни жалб қилиш масаласига алоҳида эътибор  қаратишади. Виза кичик цитрус фермаларига малакали, ярим малакали ва малакасиз ишчиларни ёллаш имконини беради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузияда ёнғоқ йиғим-терими ишчи кучи етишмаслиги туфайли қийинлашмоқда

EastFruit

Буюк Британия фермаларида салат барги ҳосилини йиғишнинг роботлаштирилиши мавсумий ишчиларга эҳтиёжни кескин камайтиради

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин