Бош саҳифаЯнгиликларАстрахан вилоятида (Россия) ўзбекистонлик ишчилар танқислиги туфайли сабзавот ҳосили ҳажми икки баробар қисқарди
Янгиликлар

Астрахан вилоятида (Россия) ўзбекистонлик ишчилар танқислиги туфайли сабзавот ҳосили ҳажми икки баробар қисқарди

Астрахан вилояти (РФ) деҳқонлари бу йил етиштирилган сабзавот ҳажмини деярли икки баробар камайтиришга мажбур бўлишди. Бунга ишчи кучи етишмаслиги сабаб бўлди: минтақада ўзбекистонлик 11 минг меҳнат муҳожири етишмайди, уларсиз далада ҳеч ким йўқ, деб ёзмоқда Nuz.uz.

Астраханнинг Kaspyinfo.ru ахборот портали прогнозларига кўра, бу йил сабзавотлар кам ва улар қиммат бўлади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг кўпчилиги ишчи кучи йўқлиги сабабли экин майдонларини қисқартиришга мажбур бўлди.

“Мен етти йилдан буён картошка етиштираман. Ўтган йили майдонни 40 гектарга кўпайтиришни режалаштирганим учун  сабзавот сақланадиган  омбор қуриб битказдим. Аммо, ўйлаб қарасам, ишни уддалай олмас эканман – ишлайдиган ҳеч ким йўқ. Муҳожирлар йўқ, маҳаллий аҳоли эса ишлашни хоҳламайди. Шунинг учун ҳозирча сабзавот омборим бўш туради. Балки келгуси йилда меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ вазият ўзгарар”, дейди маҳаллий фермер Виктор Большов нашрга берган интервьюсида.

Вилоят Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, минтақада 11 минг меҳнат муҳожири етишмовчилиги кузатилган.

«Фермерлар бир овоздан тан олишмоқдаки, маҳаллий ишчилар ўзбекистонликлар (аниқроғи, у ердан, асосан, бизнинг минтақага меҳнат муҳожирлари келади) ўрнини боса олмайди», деб ёзмоқда нашр. Ҳатто иш ҳақи ошиши ҳам вазиятдан чиқишга ёрдам бермади: ишчиларга кунига 1200 рубль эмас, 1500-2000 рубль ҳақ тўланди.

Қишлоқ хўжалиги техникаси учун ёқилғи нархининг кўтарилиши Россияда етиштирилган  сабзавотлар нархига ҳам таъсир кўрсатди. Натижада, сентябрь ойи ўрталаридан то ноябрь ўрталарига қадар Астраханда анъанавий ташкил этиладиган ярмаркада, масалан, картошка ҳар бир деҳқонда килограмми 45 рублдан (0,62 доллар) сотилаётгани харидорлар норозилигига сабаб бўлмоқда.

Шу билан бирга, фермерлар келгусида фойдаланиш учун картошкани захирага қўйиш яхшироқ эканини айтишмоқда. Акс ҳолда, россияликлар Миср ёки Покистондан импорт қилинган картошкани сотиб олиши керак бўлади, унинг нархи 60-68 рубл/кг (0,82-0,93 доллар)га етади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин