Бош саҳифаЯнгиликларАрманистон ҳам олма етиштириш ҳажмини ва унинг экспортини кўпайтирмоқда!
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Арманистон ҳам олма етиштириш ҳажмини ва унинг экспортини кўпайтирмоқда!

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, Арманистон яқинда сархил олма бўйича йирик минтақавий экспортёрлар клубига қўшилди.

Олманинг нетто-импортёридан  экспортёрига айланган Грузия ортидан Арманистон ҳам 2020 йилда етказиб беришни кескин ошириб, 2,7 минг тоннадан зиёд маҳсулот экспорт қилди. 2021 йилда Арманистон олма экспорти рекордини яна янгилаши мумкин. Чунки, йилнинг биринчи 7 ойида у 2020 йил давомида қанча маҳсулот етказиб берган бўлса, шунча миқдорда экспорт қилди. Арманистондан 2021 йилнинг январь-июль ойларидаги олма экспортини 2020 йилнинг шу даври билан солиштирсак, етказиб бериш ҳажми 4,7 баробар ошганини кўрамиз.

Бироқ, ҳали ҳаммаси аниқ эмас. Зеро, Арманистондан олиб чиқилган олманинг ҳаммаси ҳам ушбу мамлакатда етиштирилмаган бўлиши мумкин. Агар биз олма импорти ҳажмига эътибор қаратадиган бўлсак, Эрондан мамлакатга олма импортининг кескин ўсиши кўзга ташланади.

Импорт ўсиши суръати эса экспорт ўсиши суръати билан ўхшаш.

Шунга қарамай, мева -сабзавот бозорининг маҳаллий иштирокчиларидан олинган маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Арманистонда олма етиштириш даражаси ўсиб бормоқда. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида бир нечта минтақаларда каттагина замонавий олма боғлари пайдо бўлди, улар аста-секин тўлиқ мева бера бошлади. Шунга кўра, ички бозорда олма етказиб бериш бўйича таклифлар ўсиб бормоқда. Ва экспорт учун зарур бўлган ҳажмлар аста -секин пайдо бўляпти. Тўғри, маҳаллий олма етиштирувчиларда маҳсулотни сақлаш, саралаш ва қадоқлаш бўйича замонавий имкониятлар ҳозирча мавжуд эмас, аммо бу инвестициялар ҳам аллақачон фаол муҳокама қилинмоқда.

Бу яна бир бор глобал сархил олма бозорининг чуқур инқирози ҳақидаги маълумотни тасдиқлайди. Биз буни #freshapplecrisis мақоласида ифодалаган эдик. Айни шароитда боғбонлар украиналикларнинг Украина мева-сабзавот ассоциацияси кўмагида амалга оширган ишларига, яъни маркетинг кучларини бирлаштириш ва маҳсулот сифатини яхшилашга эътибор қаратишлари ўта муҳимдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин