Бош саҳифаЯнгиликларАқтўбе вилояти (Қозоғистон)даги сабзавот етиштирувчилар мавсумий ишчилар етишмовчилиги сабаб зарар кўрмоқда
Янгиликлар

Ақтўбе вилояти (Қозоғистон)даги сабзавот етиштирувчилар мавсумий ишчилар етишмовчилиги сабаб зарар кўрмоқда

Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе вилоятида йиғим-терим учун ҳеч ким йўқ.  Фермерлар ишчи кучи танқислигидан азият чекмоқда. Сабзавот етиштирувчиларнинг фикрича, улар ҳозирданоқ фойданинг 50 фоизини бой бериб бўлган. Чорвачиликда ҳам аҳвол худди шундай.  Фермерларнинг сўзларига кўра, бунга мамлакат Меҳнат вазирлиги хориждан ишчи кучи жалб қилиш учун квотани қисқартиргани сабаб бўлди, деб ёзмоқда «АПК Новости«.

» 31 канал» мухбирлари бодринг етиштириладиган 1 гектарлик иссиқхонада бўлишди. Ҳозир ҳосил пишиб етилмоқда, аммо, уни йиғиб-териб оладиган одамнинг ўзи йўқ. Агар вазият ўзгармаса, ҳудуд ўзи етиштирган сабзавотдан бебаҳра  қолади.

Ушбу иссиқхона хўжалигида бешинчи йилдирки, бодринг ва помидор етиштирилмоқда. Барча маҳсулот маҳаллий бозорларга чиқарилади.  Бироқ, ишчи кучи йўқлиги сабаб, вилоят аҳолиси маҳаллий маҳсулотларсиз қолиши мумкин. 900 тонна қувватга эга мазкур иссиқхонада ўтган йили 4 гектар майдондан бор-йўғи 300 тонна сабзавот олинган эди.

«Буни ўсимлик дейдилар, биз «тўхтаб тур, ҳозир одамларни топиб келамиз ва ҳосилингни йиғиб оламиз», деёлмаймиз.  Маҳаллий аҳоли келяпти, лекин бир кун келади, бошқа куни йўқ —  барқарорлик ноль. Муҳожирларни таклиф қилайлик десак, квота  муаммоси бор”, дея шикоят қилди иссиқхона мажмуасининг бошқарувчи директори Адилет Казиев.

Иссиқхона хўжаликларининг соҳиблари даромадларининг 50 фоизини бой бериб бўлишди. Кредитларни тўлай олишмаяпти. Картошка ва булғор қалампири экиладиган далаларда ҳам аҳвол худди шундай. Ҳар йили вилоят қишлоқ хўжалигида 300 нафарга яқин мутахассис етишмайди.

Фермер Ерсаин Буриннинг фикрича, мавсумий ишчиларни (маҳаллий ёки хориждан) ёллаш муаммони ҳал қилмайди.  Янги усулларни излаш керак.

Бу муаммони ҳозир ҳал қилиб бўлмайди, уни ҳал қилиш имконсиз.  Хориждан 10-20 нафар ишчи олиб келиш билан муаммога ечим топишга уриниш нотўғри фикр. Қозоғистонда қишлоқда ишлашни ҳеч ким хоҳламайди. Фақат автоматлаштириш йўли билангина масалани ҳал қилиш мумкин”, дейди у.

Жорий йилдан бошлаб, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хориждан ишчи кучи жалб қилиш учун квотани қисқартирди.  Натижада, Ақтўбе вилояти учун жуда кам кўрсаткич белгиланди — атиги 168 киши, меҳнат муҳожирларига бўлган эҳтиёж эса 700 кишини ташкил этади.

Бу ҳар бир фермер хўжалиги икки кишидан олиши мумкин дегани. Хўш, бу икки киши нима иш қила олади? Битта иссиқхона мажмуасига камида 35-40 киши керак«,  дейди вилоят тадбиркорлар палатаси директори ўринбосари Руслан Куйшинов.

Тадбиркорлар палатаси қишлоқ меҳнаткашларининг мавқеини давлат даражасида ошириш зарур, деб ҳисоблайди. Бизга маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва фермерлар ўртасида мотивация, дастур ёки келишувлар керак.

Шунингдек, палата вазирликдан квоталар сонини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда. Айни пайтда фермерлар хорижликларнинг меҳнатидан ноқонуний фойдаланишга мажбур бўляпти, бу эса ишчилар учун ҳам, иш берувчилар учун ҳам қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон бу йил ҳам Европа Иттифоқига пиёз экспорт қиладими?

EastFruit

Қозоғистонда Хитой стандартлари бўйича сифат назорати лабораторияси ташкил этилади

EastFruit

Польшада ўзбекистонлик мавсумий ишчиларни иш билан таъминлаш тартиби соддалаштирилиши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин