Бош саҳифаЯнгиликларAҚШда сув танқислиги сабаб, бодомзорлар майдони қисқармоқда – бу глобал ёнғоқ бозори учун нимани англатади?
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

AҚШда сув танқислиги сабаб, бодомзорлар майдони қисқармоқда – бу глобал ёнғоқ бозори учун нимани англатади?

EastFruit таҳлилчилари  глобал ёнғоқ бизнесидаги энг муҳим воқеа – Қўшма Штатлардаги бодом йиғим-терими билан боғлиқ тахминларнинг кескин ўзгаришига эътибор қаратишмоқда.

AҚШнинг Калифорния штати бодом етиштириш бўйича жаҳонда тан олинган етакчилардан ҳисобланади, у жаҳондаги бодом таъминотининг деярли 80 фоизига эгалик қилади ва мазкур штатнинг бодомлари юқори сифат параметрлари билан ажралиб туради. Индустрияда Калифорниянинг 20/21 бодом ҳосилига нисбатан ижобий кутишлар мавжуд эди.

У ҳатто 2020/21 йилги рекорд даражадан ҳам юқори ҳосил (+ 3%) бўлиши керак эди.

Aммо душанба куни Бодом етиштирувчилар кенгаши корректировка эълон қилди (objective measurement report), унга кўра, Қўшма Штатларда бодом етиштириш ўтган йилга нисбатан 10 фоиз камайиб, 1,27 миллион тоннани ташкил этади.

Ушбу ўзгаришлар, асосан, ҳосилдорликнинг ўтган мавсумга нисбатан 18 фоиз пасайиши билан боғлиқ бўлиб, бу Калифорнияда сувнинг кескин танқислигига дахлдор. Ҳисобот 26 майдан 30 июнгача давом этган репрезентатив дала текширувлари намунаси асосида тайёрланган бўлиб, 914 боғдаги 1 828 туп дарахтни ўз ичига олган.

Ҳисоботнинг инглиз тилидаги тўлиқ версияси билан бу ерда танишишингиз мумкин.

AҚШнинг Океан ва Aтмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси қўллаб-қувватлови остида олиб борилаётган Миллий Қурғоқчилик бўйича мажмуавий ахборот тизими маълумотларига кўра, 2021 йилнинг май ойи ўтган 127 йил ичидаги энг қурғоқчил йил бўлди. Қўшма Штатларда сабзавотларнинг учдан бир қисми ва меванинг учдан икки қисмини ишлаб чиқарувчи Калифорния штати энг кўп зарар кўрмоқда. Юқори ҳарорат Калифорния штатидаги иккинчи қуруқ қиш билан бирга штат ерларининг 85% дан ортиғи «экстремал» ва «ғайриоддий» қурғоқчиликка тушиб қолишига сабаб бўлди. Штат ҳудудининг учдан бир қисмидан кўпроғини ўз ичига олган сўнгги тоифа фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши, яъни экинлар, яйловлар бой берилиши, сув омборлари, дарёлар ва қудуқларда сув етишмаслиги билан ажралиб туради.

Суратда: Марказий водийлик фермер 600 акр (242 га) ҳудуддаги бодом боғини вайрон қилди ва энди бодомни кам сув талаб қиладиган экин билан алмаштириш режасини тузмоқда.

Сурат: Жастин Салливан (Getty Images)

Федерал ҳукумат томонидан аризаларни қисқартириш тўғрисидаги баёнотлар орасида штатдаги шаҳарларни сув билан таъминлашни қисқартириш, шунингдек, фермер хўжаликларига сув етказиб беришни ноль даражага тушириш фонида баъзи фермерлар сувга сезгир экинларни етиштиришдан воз кечмоқда. Улар бутунбошли боғларни йўқ қилишяпти. Бу боғлар, асосан, кўп йиллик ёки паст ҳосилдорлиги билан ажралиб турувчи бодом боғларидир. Гарчи, янги плантациялар мевага кириб қолган бўлса-да, 2016 йилдан сўнг Калифорнияда янги бодом плантацияларини барпо этиш даражаси йилига ўртача 2 минг гектарга камайди, сўнгги 3 йил ичида эса дарахт экиш даражаси икки баравар пасайди. Мевага кирган бодом плантациялари ҳақида ҳали янги маълумотлар йўқ.

Ушбу мавсумда Калифорнияда бодом етиштириш даражаси пасайиши ҳақидаги эълон, шубҳасиз, нархларга туртки беради. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум AҚШда бодом етиштириш даражаси тез ўсиши (+ 22%) туфайли бодом нархи кг учун 4 долларга тушган эди.

Шу билан бирга, Калифорния экспортининг қарийб тўртдан бир қисмини ташкил этувчи Европа Иттифоқида сифатли бодомга талаб ошиши мумкин. Union de Uniones маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар ҳар йили бодом ҳажмининг 10 фоизга яқинини экспорт қиладиган Испанияда ушбу мевани етиштириш баҳорги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли, шунингдек, ўтган мавсумдаги сифат пастлиги ва фитосанитар муаммолар сабаб, 2020 йилги кампанияга нисбатан 20 фоиз камаяди. Қайд этиш жоизки, бодом етиштириш бўйича асосий пасайиш Кастилия-Ла Манча, Aрагон, Каталония, Балеар ороллари ва Валенсиянинг суғорилмайдиган ерларида юз бериши прогноз қилинмоқда.

Бундай вазият бодом бизнесига янги қўл урган мамлакатлар – Грузия ва Озарбайжоннинг жаҳон бозорига чиқиши учун қулай шароит яратади. Улар  сифатли маҳсулот, шунингдек, минтақада ҳанузгача мавжуд бўлмаган бодомни қайта ишлаш технологиясини йўлга қўйса, бас.

Эслатиб ўтамиз, Калифорнияда бодом қандай етиштирилаётгани ва йиғим-терим жараёнини кўриш, шунингдек, ушбу  бизнес иқтисодиёти билан мана бу ерда танишиш мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин