Бош саҳифаЯнгиликларАҚШда картошка селекцияси бўйича дастурларга 2,6 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланади
Янгиликлар

АҚШда картошка селекцияси бўйича дастурларга 2,6 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланади

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Озуқа ва қишлоқ хўжалиги Миллий институти (NIFA) яқинда картошка сифати ва унинг зараркунандаларга қарши чидамлилигини ошириш учун махсус тадқиқот грантлари дастури доирасида 4 та грант ажратди.

Бу хусусда АgroTimes NIFA расмий сайтига ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

2021 йилнинг 1 сентябридан 2023 йилнинг 31 августигача бўлган даврда картошка етиштириш бўйича тўрт дастурга жами 2,666 миллион доллар ажратилди.

Грантлар классик селекция ва илғор молекуляр ҳамда биотехнологик ёндашувлардан фойдаланган ҳолда энг яхши тижорат картошка навлари (Solanum tuberosum L.)ни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишга қаратилган бўлиши керак.

Грантлар қуйидаги университетларда картошка етиштириш дастурларига берилади:

Вашингтон штати университети (Уч штат наслчилик дастури): 943 000 доллар

Мичиган штати университети: 797 000 доллар

Мэн университети: 510 000 доллар

Техас А&М университети: 415 000 доллар

Тадқиқот картошка сифатини яхшилаш ва унинг зараркунандалар ҳамда  касалликларга қарши чидамлилигини оширишга кўмак беради. Бу эса тижорат навларини ривожлантириш ва ишлаб чиқарувчиларга яхши материаллар юборишга олиб келади.

NIFA АҚШ қишлоқ хўжалигининг жаҳон миқёсидаги катта муаммоларни ҳал қилишга тайёр бўлишини таъминлаш учун ўсимликлар селекцияси, генетика ва геномика соҳасидаги сўнгги тадқиқотларни қўллаб-қувватлайди. Қишлоқ хўжалигидаги инновациялар атроф-муҳитга камроқ таъсир қилувчи озиқ-овқатларни кўпроқ ишлаб чиқаришнинг калитидир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин