Бош саҳифаЯнгиликларАҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр
Янгиликлар

АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр

Американинг Сhampion foods компанияси Қозоғистондан сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини қуришдан манфаатдор.  Компания вакиллари Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев ҳамда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан учрашувларда ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда ElDala.kz.

“Компания Қозоғистондан музлатилган картошка ва бошқа сабзавот маҳсулотлари экспортини ташкиллаштиришга тайёр, шунингдек, Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш заводларини қуриш лойиҳаларига сармоя киритишдан манфаатдор. Жами сармоя 100 миллион долларга тенг”, дея хабар қилди Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

Champion Foods АҚШдаги энг йирик озиқ-овқат трейдери ва айни пайтда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. 25 йилдан зиёд вақт давомида компания озиқ-овқат хизматлари, чакана савдо, саноат, нон маҳсулотларини тайёрлаш, оффшор кейтеринг компаниялари, кема чандлерлари ва круиз линиялари бўйича биринчи рақамли етказиб берувчи ҳисобланади. Компания шакар, музлатилган сабзавотлар, гуруч, дуккаклилар, маккажўхори, нонли таёқчалар, пицца ва бошқа маҳсулотларни етказиб беради.

Савдо ва интеграция вазирлигининг маълум қилишича, экспортёрларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш оператори – “QazTrade” АЖ Champion Foods компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Томонлар Қозоғистон озиқ-овқат маҳсулотларини ташқи бозорларда илгари суриш бўйича қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва экспортга йўналтирилган қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин