Бош саҳифаЯнгиликларАҚШ 2021 йилда хандон писта экспортини 40 фоизга оширади
Янгиликлар

АҚШ 2021 йилда хандон писта экспортини 40 фоизга оширади

АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) маълумотларига қараганда, 2021 йилда АҚШда хандон писта етиштириш ҳажмлари 352 минг тоннадан 454 минг тоннага етади.

Бу йил хандон писта экспорти 40 фоизга ошиши кутилмоқда. FruitNewsнинг ёзишича, Америка хандон писталарининг энг йирик импортёри Хитой бўлиб, у бутун дунёда етиштирилган ушбу маҳсулотнинг 33 фоизини сотиб олади.

2020 йилда АҚШда хандон писта етиштириш 352 минг тоннани ташкил қилган бўлиб, бу 2019 йилдагига нисбатан 4,9 фоизга кўпдир. Энг кўп –  448 минг тонна ҳосил 2018 йилда олинган. Пулда ифодаланганда 2020 йилда хандон писта етиштириш 2,9 миллиард доллар даромад келтирди. АҚШдан хандон писта экспорт қилиш кўрсаткичлари 2020 йилда 22,7 фоизга пасайиб, 178 минг тоннани ташкил қилган. Пул билан ифодалаганда, хорижга писта етказиб бериш 1,5 миллиард долларга тушиб қолган.

2020 йилда АҚШдан хандонпистани энг кўп сотиб олган мамлакатлар Хитой (46 минг тонна), Германия (25 минг тонна) ва Бельгия (22 минг тонна) бўлди. Ушбу мамлакатларнинг умумий экспорт ҳажмларидаги улуши 52 фоизга тенг. Улардан кейинги ўринларни Гонконг, Испания, Вьетнам, Саудия Арабистони, Нидерландия, Италия, Буюк Британия, Франция ва Исроил эгаллаган. Ушбу мамлакатларнинг умумий экспорт ҳажмидаги улуши 33 фоизга тенг.

2020 йилда АҚШдан экспорт қилинган хандон пистанинг ўртача нархи тоннасига 8325 долларни ташкил қилиб, бу 2019 йилдагига нисбатан 3 фоизга кўп демакдир. Сўнгги 8 йил давомида хандон пистанинг экспорт нархлари йилига ўртача 2,6 фоиздан ўсиб борган. 2020 йилда энг юқори нархлар Испания (тоннасига 9350 доллар) ва Италида (9279 доллар), энг паст нархлар эса Вьетнам (7267 доллар) ва Хитойда (7615 доллар) қайд этилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузиялик ёнғоқ етиштирувчилар маҳсулот сифатини ошириш ва премиум сегментга ўтишни мақсад қилишмоқда

EastFruit

Марказий Осиё: картошка, пиёз ва сабзининг энг паст ҳамда энг юқори нархлари қаерда?

EastFruit

Молдовада «ҳафта охири» ярмаркалари кичик фермерлар учун даромад топишнинг муҳим усули саналмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин