Бош саҳифаЯнгиликларAндрий Ярмак: Россия мева-сабзавот бозорининг тренд маҳсулотлари – постсовет ҳудуди мамлакатлари фермерлари учун имкониятдир
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Aндрий Ярмак: Россия мева-сабзавот бозорининг тренд маҳсулотлари – постсовет ҳудуди мамлакатлари фермерлари учун имкониятдир

«Россия мева-сабзавот бозорига кириш ҳуқуқига эга Молдова, Грузия ва бошқа постсовет мамлакатларининг қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ушбу мамлакатдаги истеъмолчилар учун тренд маҳсулотлар етиштириш имкониятларини таҳлил қилишлари мантиқан тўғри», дейди ФAОнинг инвестицион департаменти  иқтисодчиси Aндрий Ярмак.

Мутахассиснинг фикрига кўра, ҳозирги пайтда бундай маҳсулотлардан бири сифатида сарсабилни тилга олиш мумкин: Россияда унга жуда кўп истеъмолчилар талабгор, аммо мамлакатда ушбу замонавий сабзавот нархи жуда баланд.

Дарвоқе, Молдова бозорида маълум бир тоифадаги истеъмолчилар (меҳнат муҳожирлари, Европа ошхонаси ва «соғлом овқатланиш» тарафдорлари)нинг сарсабилга  қизиқиши тобора ортиб бормоқда.

EastFruit илгари хабар берганидек, мамлакат ички бозоридаги чакана савдода яшил сарсабил тахминан 150 лей/кг ($8,37/кг), оқ ранглиси эса 200 лей/кг ($11,17/кг) гача нархларда сотилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Молдовада қулупнай етиштирувчи энг йирик кластерлардан бири дўлдан азият чекди

Шу билан бирга, мамлакат бозори (супермаркетлар ва мева-сабзавот «бутик»лари)ни деярли тўлиқ импортёрлар таъминлайди. Маҳаллий фермерлар ўнлаб гектардан кам майдонда сарсабил етиштиришади, маҳсулотлар ижтимоий тармоқлардаги ихтисослашган гуруҳлар орқали ёки «қўлдан қўлга – деҳқондан мижозга» сотилади. Молдова мева-сабзавот бозорининг операторлари фикрига кўра, Молдовада сарсабил етиштириш/сотиш ниша форматида узоқ вақт мавжуд бўлиши,  масалан, голубиканинг мамлакатдаги «тижорат тақдири»ни такрорлаши мумкин (унинг нархи $ 10/кг дан кам эмас, лекин жуда кам ҳажмда сотилади, қанча эканини кимдир аниқ ҳисоблаб чиқмаган, албатта). Маҳаллий бизнес тармоқлари вакилларининг кенг тарқалган фикрига кўра, «маҳсулотларнинг сабзавот гуруҳида охирги истеъмолчига 3 доллар/кг дан қимматга тушадиган нимаики бўлса, у «ниша»ҳисобланади.

Яқинда бўлиб ўтган «Шарқий Европа мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари» онлайн-конференциясида Aндрий Ярмак таъкидлаганидек, ҳатто юқори сифатли картошкани ҳам Грузия бозорида ўзига хос маҳсулот санаш мумкин, чунки истеъмолчи сифатли картошка учун одатдагидан кўра кўпроқ пул тўлашга тайёр.

Худди шу омил Молдова мева-сабзавот бозорида ҳам амал қилади. Ўтган мавсумда воситачи-улгуржи савдогарлар мамлакатнинг шимолий ҳудудларида қиш ва баҳор пайти юқори сифатли маҳаллий картошкани 5-5,50 лей/кг (0,28-0,30 доллар / кг) нархларда сотиб олишди, паст сифатли маҳсулотлар эса сотилмади. Кишинёв улгуржи бозорида сифатсиз картошка 3-3,5 лей/кг ($0,16-0,19/кг) дан арзонроқ сотилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Нетхауслар ёз фаслида экспорт сифатли бодринг ва помидор етиштириш муаммосига ечим бўлиши мумкин

EastFruit

Тошкентда мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологияларга бағишланган конференция бўлиб ўтди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин