Бош саҳифаЯнгиликларАндрей Марушак: сабзавот сақлаш омбори шифохона эмас — у ерда сифатсиз маҳсулот «тузалиб» қолмайди
ТехнологияларЯнгиликлар

Андрей Марушак: сабзавот сақлаш омбори шифохона эмас – у ерда сифатсиз маҳсулот «тузалиб» қолмайди

Мева-сабзавотлар ҳосилини йиғиб олишдан кейинги босқич уни муваффақиятли  сотишдир. Фермер юқори сифатли картошка ёки сабзавот йиғиб олган тақдирда ҳам ташиш ёки сақлаш вақтидаги шикастланиш туфайли маҳсулот таннархи пасайиши ёки ҳатто унинг товар сифатидаги қиймати йўққа чиқиши мумкин. Маҳсулотни сақлаш жараёнида технологияга риоя қилиш бундай хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Бу борада икки асосий омил бор, дейди сақлаш ускуналарини етказиб берувчи «Ван Дайк Техникc» компаниясининг тижорат директори Андрей Марушак.

“Аввало, мева-сабзавот сақлаш жойи шифохона эмаслигини англаб етиш керак. У ерга тушадиган маҳсулот мутлақо соғлом ва сифатли бўлиши лозим. Маҳсулот сифати қанчалик яхши бўлса, у шунча яхши сақланади, профессионал сақлаш ускуналари билан бирга, албатта. Бу иккинчи жиҳат. Бошқа барча омиллар билвосита таъсир кўрсатади ва айни мезон асосийси ҳисобланади. Ахир, дўкондан сифатсиз сабзавотни сотиб олганингиздан сўнг у уйга келгач, музлатгичда яхши бўлиб қолишини кутмайсиз-ку», дейди Андрей Марушак  SEEDS учун шарҳида.

Фақат юқори сифатли ускуна сотиб олиш эмас, балки у ёки бу маҳсулотни сақлаш технологиясини тушуниш ҳам муҳимдир.

“Масала ҳатто сақлаш жойларининг ишлаши ҳақида эмас, балки сақлов жараёнининг ўзи нима эканини тушуниш ҳақида. Биз буни ўргатамиз, чунки, профессионал ускуналар сотамиз. Мутахассисларимиз муайян бир маҳсулот билан нима қилиш кераклиги ва у ёки бу чорани қайси нуқтада қўллаш кераклигини тушунтиришади. Албатта, нима қилаётганини тушунмай, маҳсулот сифатини бузиб қўядиган масъулиятсиз одамлар ҳам бор. Аммо бу қоидадан истисно, чунки, агар сиз мурватларни бураш ёки қўл режимини ёқиш орқали дуч келиниши мумкин бўлган йўқотишларни ҳисобласангиз, бу жуда қимматга тушади», дейди мутахассис.

Шунингдек ўқинг: Картошканинг сифат кўрсаткичларини сақлаб қолиш – нимага эътибор қаратмоқ керак?

Сақлашдаги хатолар омборхонани лойиҳалаш босқичидаёқ юзага келиши мумкин. Шунинг учун лойиҳани ишлаб чиқиш босқичидан бошлаб қурилиш жараёнига ҳамроҳлик қиладиган ва омборхоналар ишга туширилгач, юқори сифатли хизмат кўрсатадиган компанияга алоҳида эътибор қаратиш керак.

“Лойиҳалашдан аввал етказиб берувчини танлаш лозим. Бу хориждаги технология етказиб берувчилар билан алоқалари бор компания бўлиши керак. Масалан, Голландия компаниялари бўлиши мумкин, чунки, ушбу мамлакатда кўп йиллар давомида технологиялар ишлаб чиқилмоқда. У ерда мазкур соҳа аллақачон сайқалланган”, дея қайд этади Андрей Марушак.

«Муаммо шундаки, украиналик етказиб берувчилар, кўпинча,  буюртмачиларга эргашишади ва натижада, ўзларига керакли нарсаларни ололмайдилар. Шу боис, ускуналарни харид қилиш босқичида эмас, лойиҳалаш босқичидаёқ, омборхонани   бекаму кўст жиҳозлаш борасида маслаҳат бера оладиган етказиб берувчини танлай билиш керак. Зеро, назарий жиҳатдан ҳамма нарса қилиш мумкин, аммо амалда ҳар бир хўжалик шароитида алоҳида ёндашув зарур. Баъзан, ҳаммаси технологияга мувофиқ ишлаши учун ускунани «мослаштириш» керак. Бу лойиҳа нархи ошишига олиб келади, аммо агар шундай қилинмаса, маҳсулотни сақлаш жойида шунчаки бой бериб қўйиш ҳам мумкин», дейди мутахассис.

«Ван Дайк Техникс» 30 йилдан буён пиёз, саримсоқ, картошка ва бошқа сабзавотларни сақлаш, резаворларни музлатиш ва ҳоказолар  бўйича етакчи голланд технологияларини етказиб берувчи компания ҳисобланади. У 2007 йилдан бери Украина бозорида фаолият юритмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Украина 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг йирик олма етказиб берувчига айланди

EastFruit

Хитой Ўзбекистондаги йирик агрологистика марказига $50 млн сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин