Бош саҳифаЯнгиликлар“Агроэкспресс” Ўзбекистондан Россияга лимон ва помидорнинг биринчи партиясини етказди
Янгиликлар

“Агроэкспресс” Ўзбекистондан Россияга лимон ва помидорнинг биринчи партиясини етказди

Тошкент шаҳридан Москва темир йўлининг “Селятино” вокзалига мева-сабзавот маҳсулотлари – узум, хурмо, помидор, лимон ортилган контейнерлардан иборат биринчи “Агроэкспресс” етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, бу “Россия-Ўзбекистон” логистика коридорини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги уч томонлама келишув доирасида амалга оширилаётган экспорт юкларининг пилот ташувидир. Лойиҳа Россия экспорт маркази (РЭМ), Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон темир йўллари, ҳамкор логистика компаниялари, шунингдек, коридорнинг иштирокчи мамлакатларидаги божхона ва фитосанитария хизматлари иштирокида амалга оширилмоқда.

Синов жўнатмалари давомида мутахассислар барча технологик ва назорат масалаларини ишлаб чиқишди. Йўналиш бўйича махсус тариф ставкаси келишилган бўлиб, келгусида етказиб бериш жадвал бўйича мунтазам тўлиқ поездлар орқали амалга оширилади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонга Россиядан илк «Агроэкспресс» етиб келди

“Албатта, ҳали қилинадиган ишлар бор. Лекин асосийси, биз дастлабки қадамни ташладик, амалда “Агроэкспресс”нинг барча ўтиш нуқталари – транзит зоналари, ҳатто “яшил йўлак” режимида ҳам амалга оширилиши лозим бўлган турли назорат чораларини тадқиқ қилдик, ўрганиб чиқдик. Биз барчамиз ушбу лойиҳани такомиллаштиришдан манфаатдормиз, боз устига, бошқа давлатлар ҳам унга қизиқиш билдирмоқда: Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжон шулар жумласидандир,  дейди Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач.

“Ҳозир олдимизда уч асосий вазифа турибди: етказиб бериш муддатини беш кунгача қисқартириш, Россияга сархил мева-сабзавот маҳсулотлари олиб келинишини кўпайтириш ва яқин келажакда нафақат Москва, балки бошқа ҳудудларга ҳам ташувни ташкил этиш. Келгуси йили биз алоҳида вагонларни эмас, балки ичи маҳсулотга тўла тўлақонли рефрижератор-поездларни ишга туширишни режалаштирмоқдамиз», дейди Дмитрий Вольвач.

“Россия темир йўллари логистикаси” бош директори Дмитрий Мурев шундай дейди: “2021 йилда Россиянинг Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ошиб, 700,4 миллион долларни ташкил қилди, Ўзбекистондан Россияга импорт эса 10 фоизга ошди. Бу рақамлар “Агроэкспресс” лойиҳасининг Россия-Ўзбекистон логистика коридори маконида жуда ҳам долзарб эканлигидан далолатдир. Экспорт жўнатмаларининг яхши йўлга қўйилган логистикаси ва қайтиш маршрутидаги юкларни таъминлаш ҳам Россия, ҳам Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари учун сезиларли иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради ва мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро савдо салоҳиятини очишга хизмат қилади”.

«Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида ноябрь ойининг ўрталарида Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Uzagrologostics centers” компаниялари, “Россия темир йўллари логистикаси” «Россия экспорт маркази» билан ҳамкорликда Тамбов шаҳридан Тошкент шаҳрига музлатилган парранда гўштининг биринчи синов жўнатмасини ташкиллаштирди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин