Бош саҳифаЯнгиликларAgroЕхpо-2021: Агробизнес учун инновацион ечимлар бир майдонда намойиш этилади
Янгиликлар

AgroЕхpо-2021: Агробизнес учун инновацион ечимлар бир майдонда намойиш этилади

Шу йилнинг 28-30 июнь кунлари «Ўзэкспомарказ» павильонларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатидаги етакчи кўргазмалардан бири –  AgrоЕхpo Uzbekistan/Agrотеch Eхpо – 2021 кўргазмаси бўлиб ўтади.

Кўргазмада Туркия, Германия, Италия, Буюк Британия, Украина, Россия, Эстония, Венгрия ва бошқа мамлакатлар компаниялари иштирок этиши кутилмоқда. Германиянинг «Made in Germany» деб номланган миллий павильонида мамлакатдаги 12 та етакчи ишлаб чиқарувчи иштирок этади. Россия Федерациясидан эса агросаноат мажмуаси учун техника ва ускуналар ишлаб чиқарувчи 20дан зиёд йирик компаниялар қатнашади.

Шунингдек ўқинг: Иссиқхона технологиялари, билимлар трансфери ва Ўзбекистон мева-сабзавотларига инвестициялар тўғрисида – Ханк Стигтер билан интервью

Тадбир Германия Федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги (Минпроторг) ҳамда DLG-Германия қишлоқ хўжалиги жамияти кўмагида ташкил этилмоқда.

Мазкур кўргазма Ўзбекистонда илк бор гибрид форматда бўлиб ўтади. Ташриф буюрувчилар Virtual.agroexpouzbekistan.com онлайн платформаси орқали баъзи экспонентларнинг маҳсулотлари ва инновацион ечимлари билан аввалдан танишиб, кўргазма бошлангач, учрашувга келишлари мумкин.

EastFruit халқаро лойиҳаси кўргазманинг ахборот ҳамкори ҳисобланади.

Тадбирга ташриф буюриш  учун онлайн рўйхатдан ўтиш июнь ойининг бошидан йўлга қўйилади.

Кўргазмада қуйидаги бўлимлар тақдим этилади:

  • қишлоқ хўжалиги техникаси, ўсимлик етиштириш, иссиқхона хўжалиги
  • қишлоқ хўжалиги техникаси
  • тракторлар ва тиркамалар
  • логистика ва транспорт
  • ўрим-йиғим ва йиғим-теримдан кейинги техника
  • ўғитлар ва пуркагичлар
  • суғориш технологияси, насослар
  • ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ўғитлар ва қўшимчалар
  • бутловчи ва эҳтиёт қисмлар
  • боғдорчилик учун ускуна ва технологиялар
  • иссиқхоналар, ускуна ва материаллар
  • совутиш ва сақлаш
  • донни қайта ишлаш ва сақлаш
  • ўсимликлар етиштириш, уруғчилик
  • чорвачилик
  • чорва учун махсус жой (стойла) қуриш
  • қорамолчилик ва паррандачилик
  • озуқа ишлаб чиқариш ва сақлаш
  • озуқавий қўшимча ва ингредиентлар
  • ветеринария препаратлари
  • гўнг билан ишлов бериш
  • сут ва гўштни қайта ишлаш
  • совутиш ва сақлаш.

Янада батафсил маълумотларни кўргазма веб-сайтидан олишингиз мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Биоактив плёнка қулупнайни 12 кунгача сархил ҳолатда сақлаш имконини беради

EastFruit

Мева-сабзавотларни сақлаш: ҳар бир маҳсулот учун алоҳида ускуна зарур

EastFruit

Россияда сабзи қимматлиги сабаб, Ўзбекистонда паловнинг таннархи ошмоқда!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин