Бош саҳифаЯнгиликларАгродрон — мева-сабзавот сифатининг ҳимоячиси!
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Агродрон — мева-сабзавот сифатининг ҳимоячиси!

Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия, Молдова, Арманистон, Қозоғистонда кўплаб мева-сабзавотлар етиштирилади, аммо бу мамлакатларда маҳсулот сифати ва замонавий плантациялар ҳосилдорлиги борасида катта муаммолар мавжуд.

Ушбу муаммоларни қишлоқ хўжалиги дронларидан фойдаланиш орқали ҳал этиш мумкин!  Бироқ, мазкур мамлакатларда дронлардан умуман фойдаланилмайди!

EastFruit жамоаси дронларни мева-сабзавот бизнесига жорий этишга ҳаракат қилмоқда.

Боғда агродрондан фойдаланиш борасидаги шубҳангизни йўққа чиқаришимиз ва бу боғдаги муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этишнинг энг арзон, тезкор, сифатли усули эканлигига сизни ишонтиришимизни хоҳлайсизми? Унда 27 сентябрь куни ZOOM платформасида бўлиб ўтадиган #EastFruitHortiTech туркумидаги “Боғдорчилик ва сабзавот етиштиришда учувчисиз технологиялар: Шарқий Европа ва Марказий Осиёда улардан фойдаланиш имкониятлари” мавзусидаги вебинаримизда иштирок этиш учун ҳозирнинг ўзида ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг.

Биз жаҳонда мавжуд тажрибалар ва мамлакатларимиз тажрибасини ўргандик.  Минтақадаги мева-сабзавот бизнесининг кўплаб бошқа сегментларида бўлгани каби қишлоқ хўжалиги дронларидан фойдаланиш бўйича етакчи мамлакат — бу Украинадир. Шу сабабли, тадбир дастуридан кўплаб украиналик спикерларнинг чиқишлари жой олган, лекин биз халқаро тажрибани, биринчи навбатда, Европа Иттифоқи мамлакатларидан ҳам тақдим этамиз.

Қуйидагиларни намойиш этамиз:

  • ҳар қандай агрономдан 1000 марта аълороқ дрон боғдаги муаммоларни аниқлашга қандай ёрдам беради;
  • дрон қандай қилиб «боғни текислаш»га ёрдам беради ва бу билан сифат ҳамда маҳсулдорликни оширишга эришилади (бу қандай амалга оширилганини сизга айтиб берамиз ва буни бизнинг мамлакатларимизда ҳақиқатан ҳам уддалаш мумкин, лекин ҳеч ким уни амалга оширмаяпти ва кўпчилик масалан, илдизларни кесиш ҳақида ҳам эшитмаган);
  • қаерда дронлар ёрдам бермайди ва уларнинг қандай муқобили (самарадорлиги дрондан кам бўлмаган) бор;
  • агродронлар яқин келажакда нималар қила олади?

Шундай қилиб, биз сизни 27 сентябрь куни кутиб қоламиз. Вебинар ZOOM платформасида ўтказилади ва Киев ҳамда Кишинёвда соат 10:00да, Тбилисида 12:00да ва Тошкентда 13:00да бошланади. Тадбирда иштирок этиш рўйхатдан ўтиш шарти билан бепул.

ТАДБИР ҲАҚИДАГИ БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ ВА ДАСТУР БУ ЕРДА.

ВЕБИНАРДА ИШТИРОК УЧУН УШБУ ҲАВОЛА ОРҚАЛИ РЎЙХАТДАН ЎТИЛАДИ.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Коrzinka тармоғи яна етакчи: 2022 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги ритейл-аудит натижалари

EastFruit

Петр Михов: «Паст сифатли узумнинг мўл ҳосилидан кўра юқори сифатли узумнинг камроқ ҳосили афзал» (видео)

EastFruit

Ўзбекистонда хўраки узумнинг хориж селекциясига мансуб уруғсиз навлари экиш учун тайёрланмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин