Бош саҳифаЯнгиликлар2025 йилга қадар Қозоғистон Хитой билан транспорт йўлакларига 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда
Янгиликлар

2025 йилга қадар Қозоғистон Хитой билан транспорт йўлакларига 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда

2021 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми рекорд даражадаги 17 миллиард долларга етди. Шу билан бирга, мамлакатлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада оширишга ҳаракат қилишлари зарур.  Бу хусусда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Хитой» давлат раҳбарлари саммитида айтиб ўтди.

«Транзит-транспорт йўналишларини диверсификациялашни давом эттириш ва интеграциялашган логистика ечимларини, жумладан, янги қуруқлик йўлакларини ишга тушириш орқали жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Ўз навбатида, Қозоғистон 2025 йилга қадар ушбу мақсадлар учун 20 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда. Бу, албатта, Хитойдан транзит оқимини кенгайтиради, шунингдек, минтақа давлатларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондиради», деди Қозоғистон президенти.

У товар айланмаси тузилмасини диверсификациялаш, савдо барьерларини олиб ташлаш, божхона ишларини тартибга солиш ва инновацион ечимларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади, деб ёзмоқда ElDala.kz.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон: картошка экспорти таъқиқлангани туфайли фермерлар зарари 25 миллиард тенгедан ошиши мумкин

Айни пайтда Хитой билан божхона чегарасида сунъий равишда яратилган тўсиқларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Қозоғистон Хитойга экспорт ҳажмини 135 позицияда (жумладан, органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича) миллиард доллардан кўпроққа оширишга қодир. Шу муносабат билан Қозоғистон президенти «Марказий Осиё плюс Хитой» вазирлар маслаҳатлашувлари механизмини ишга туширишни таклиф қилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин