Бош саҳифаЯнгиликлар2022 йилда «Магнит» тармоғи Ўзбекистондан мева-сабзавотлар импортини икки баробар оширди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2022 йилда «Магнит» тармоғи Ўзбекистондан мева-сабзавотлар импортини икки баробар оширди

Россия озиқ-овқат чакана савдо бозоридаги етакчи ритейлерлардан бири бўлмиш «Магнит» тармоғи 2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистондан мева-сабзавот импортини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар оширди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Ушбу ритейлернинг маълумотларига кўра, 2022 йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистондан «Магнит» дўконларига мева-сабзавот етказиб беришнинг умумий ҳажми 3,5 миллиард рубль (ҳозирги руб/$ курсида 54,4 млн. доллар)дан ошган. Хусусан, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан хурмо импорти қарийб икки баробар, узум икки баробардан зиёд, олхўри импорти эса уч баробар ошди. Жорий йилда импорт структураси янги маҳсулот тоифалари ва навлари ҳисобига кенгайди: анор, лимон, шафтоли, олхўри мевалари ҳамда ва қовоқ сабзавоти ва уларнинг турли навлари шулар жумласидандир . Бундан ташқари, «Магнит» тармоғи Ўзбекистондан ёнғоқ ва яримтайёр маҳсулотларни ҳам импорт қила бошлади.

Мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш суръатига мавсумийлик омили таъсир кўрсатади. Ўзбекистондан йиллик импортнинг деярли 40 фоизи октябрь ва ноябрь ойлари улушига тўғри келади. Бу даврда импортнинг асосий позициялари узум ва хурмодир. Йиллик ҳажмнинг учдан бир қисми ёз ойларида импорт қилинади — бу данакли мевалар (гилос, нектарин, шафтоли, олхўри) ва қовун мавсуми, шунингдек, узумнинг пишиб етилиши мавсуми бошланишидир, дейилади компания сайтидаги тегишли материалида.

Жорий йилда «Магнит» Ўзбекистон пойтахтида тижорат харидлари идорасини очди, бу компанияга маҳаллий етказиб берувчиларни излаш жараёнини соддалаштириш, етказиб бериш муддатларини оптималлаштириш ва натижада, импорт самарадорлигини ошириш имконини берди.

«Магнит» тармоғи дўконлари сони бўйича Россиянинг энг йирик озиқ-овқат чакана савдо тармоқлари рейтингида биринчи ўринда туради. 2022 йилнинг 30 июнь ҳолатига кўра, «Магнит» тармоғи 26 731 дўкон ва 45 та тарқатув марказига эга. 2022 йилнинг биринчи ярмида мазкур тармоқнинг соф чакана тушуми 1,136 трлн. рублни, умумий савдо майдони эса 9,258 миллион квадрат метрни ташкил этган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Навоий вилоятида лаванда ва наъматак мойларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

EastFruit

Франциянинг Groupe Cаsino тармоғи Ўзбекистон ритейл бозорига киришни режалаштирмоқда

EastFruit

Германиядаги йирик халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш этилмоқда (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин