Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилнинг январь – май ойларида Туркия қулупнай экспортини икки баравар оширди
Янгиликлар

2021 йилнинг январь – май ойларида Туркия қулупнай экспортини икки баравар оширди

Жорий йилнинг январь-май ойларида Туркиядан қулупнай экспорти ҳажми 2020 йилга нисбатан 135 фоиз – 41 миллион 642 минг долларгача ўсди, деб хабар берди «Aнадолу» агентлиги, Эгей минтақаси экспортёрлари Ассоциацияси (EIB) ҳаволасига таяниб.

2020 йилда Туркия жаҳоннинг 33 мамлакатига 24 миллион 590 минг долларлик қулупнай экспорт қилган эди.

2020 йилнинг январь-май ойларида 18 500 тонна сархил қулупнай сотишдан тушган даромад 17 миллион 745 минг долларни ташкил этди. 2021 йилнинг шу даврида эса Туркия 40  давлатга 41 миллион 642 доллар миқдорида 37 747 тонна резавор экспорт қилди.

Россия турк қулупнайининг асосий импортчисига айланди. Жорий йилнинг дастлабки беш ойида ушбу мамлакатга экспорт ҳажми 24 миллион 312 минг долларни ташкил этди. Ундан кейин Руминия – 8 миллион 318 минг долларлик ва Ироқ – 5 миллион 520 минг долларлик мевани импорт қилди.

Султонҳисор тумани Аграр палатаси раҳбари Юксел Йилмазўғлунинг айтишича, минтақада етиштирилган қулупнайнинг ярмидан кўпи экспортга йўналтирилади.

Шунингдек ўқинг: Туркиялик қуруқ мева экспортёрлари Жануби-Шарқий Осиёга маҳсулот етказиб беришни кўпайтирмоқчи

«Султонҳисорда етиштирилган қулупнай сифати, таъми ва узоқ умр кўриш хусусияти билан чет элларда, айниқса, машҳур. Мавсум давомида туманда 10 мингга яқин киши ишлайди. Экспорт ўтган йилга нисбатан икки баравар ошди, шунинг ўзиёқ, қулупнай сифати юқори эканини тасдиқлаб турибди”, деди Йилмазўғлу.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин