Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилнинг I-чорагида Хитой саримсоқпиёз экспортини камайтирди
Янгиликлар

2021 йилнинг I-чорагида Хитой саримсоқпиёз экспортини камайтирди

Хитой юани қийматининг кўтарилиши, етиштириш ва етказиб бериш харажатларининг ошиши натижасида Хитой саримсоқпиёзлари нархи кўтарилди ва унинг экспорт ҳажми 2021 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,83% га камайди, деб хабар беради AgroTimes FreshPlaza га асосланиб.

Таъкидланишича, жорий йилнинг январидан апрелигача бўлган даврда Хитой қарийб 510-610 минг тонна саримсоқпиёз экспорт қилган бўлса, ўтган йилнинг шу даврида экспорт ҳажми 520-570 минг тоннага етган.

Биринчи чоракда саримсоқпиёз экспорти пасайишининг асосий сабаби саримсоқпиёз нархларининг ошиши билан боғлиқ. Оддий саримсоқпиёзнинг ҳозирги нархи бир кг учун тахминан 4,6-5 юан ($0,71-0,77) бўлган саримсоқпиёз ўтган йилнинг июнида кг учун атиги 2-2,2 юанни ($0,31-0,34) ташкил этган.

Шунингдек ўқинг: Украина беш йил ичида саримсоқпиёз импортини икки бараварга оширди

“Саримсоқпиёз экспорти нархининг кўтарилиши экспорт ҳажмининг пасайишини қоплай олмайди”, дейди Jining Fenduni Foodstuff Co., Ltd нинг тижорат бўйича менежери Энни Чен.

Шу билан бирга, 2021 йилда саримсоқпиёз етиштириш харажатлари ўсди: ерларни ижарага олиш, қишлоқ хўжалиги кимёвий моддалари, ўғитлар ва ишчи кучи ҳақи ошди. Шу омиллар сабаб, бу йил Хитой саримсоқпиёзи нархи кўтарилди. Етказиб бериш харажатлари ҳам ошди ва Хитой юани мустаҳкамланди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада мавсум бошидаёқ олхўри нархлари ўса бошлади

EastFruit

Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади

EastFruit

Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? (II қисм)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин