Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилнинг биринчи ярмида Россиядан иссиқхонада етиштирилган сабзавотлар экспорти 85 фоизга ўсди
Янгиликлар

2021 йилнинг биринчи ярмида Россиядан иссиқхонада етиштирилган сабзавотлар экспорти 85 фоизга ўсди

2021 йил бошидан буён Россиядан иссиқхонада етиштирилган  сабзавотлар экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 85 фоизга ўсди ва 20 миллион долларни ташкил этди. Ушбу маълумотлар ROIF Expert маркетинг агентлиги томонидан олиб борилган ва 2021 йилда тайёрланган “2021 йил Россиянинг иссиқхона бизнеси: вазият, тенденциялар, натижалар ва 2025 йилги прогнозлар” таҳлилларида келтирилган.

“Россиянинг 2021 йилги иссиқхона бизнеси ўзининг ижобий ривожланиш динамикасини намойиш этмоқда, шу билан бирга, иссиқхона бизнеси иссиқхона мажмуалари майдонининг кўпайиши, мавжуд объектларнинг янги линиялари ишга туширилиши, асосий параметрларнинг ижобий йўналиши билан тавсифланади, ишлаб чиқариш фаолияти – иссиқхона сабзавотлари коллекциясининг ортиб бориши, жаҳон бозорига иссиқхона сабзавотлари экспортининг ошиши намоён бўлмоқда”, – дейди ROIF Expert таҳлилчилари.

Россиянинг иссиқхона маҳсулотлари экспортининг моддий ҳажмидан ташқари, унинг қиймати ҳам ўсди, бу иссиқхоналарда етиштириладиган сабзавотларнинг асосий турлари нархларининг кўтарилиши билан боғлиқ эди, деб хабар беради FruitNews.

Экспорт қилинадиган Россиянинг асосий иссиқхона сабзавотлари, бу – бодринг ва помидор ҳисобланади. Хитой ва Беларусь Россиянинг иссиқхона сабзавотларини импорт қилувчи асосий мамлакатлардир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин