Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилда Россия иссиқхоналари сабзавот етиштиришни рекорд даражага кўтарди
Янгиликлар

2021 йилда Россия иссиқхоналари сабзавот етиштиришни рекорд даражага кўтарди

Мамлакатда иссиқхона лойиҳаларини жадал ривожлантириш россияликларни бутун йил давомида сархил сабзавотлар билан таъминлашга кўмак бермоқда. Ўтган йили қишки иссиқхоналарда ҳосил 2020 йил рекордини янгилади – 1,4 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот олинди. Шу жумладан, бодринг етиштириш камида 830 минг тоннани, помидор эса 590 минг тоннани ташкил этди, деб хабар бермоқда РФ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. 2025 йилга бориб, йил давомида фаолият кўрсатадиган иссиқхоналарда сабзавот етиштириш ҳажми камида 1,6 миллион тоннани ташкил этиши кутилмоқда.

Ҳажм, биринчи навбатда, янги мажмуаларни ишга тушириш ва мавжуд корхоналарни модернизациялаш ҳисобига ортиб боряпти.  2021 йилда уларнинг умумий майдони 6 фоизга – 3 минг гектардан 3,2 минг гектарга ошган. Шу билан бирга, юқори маҳсулдор навлар ва замонавий  технологиялардан фойдаланиш натижасида сабзавот экинлари ҳосилдорлиги йил сайин ортиб бормоқда. Бешинчи авлодли энг замонавий иссиқхоналарда у помидор бўйича 1 м. кв. ҳисобига  100 кг га, бодринг бўйича эса 160 кг га етади.

Шунингдек ўқинг: Россия: иссиқхона саноатининг рентабеллиги икки баробар пасайди

Ушбу сегмент бўйича минтақалар орасида Липецк, Москва, Калуга, Волгоград, Новосибирск, Саратов, Челябинск вилоятлари, Краснодар ва Ставрополь ўлкалари, Бошқирдистон, Татаристон ва Карачаево-Черкесия республикалари етакчилик қилмоқда. Улар улуши мамлакатдаги умумий сабзавот етиштиришнинг 60%дан ортиғини ташкил этади.

Иссиқхонада сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга давлат томонидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, биринчи навбатда, имтиёзли инвестицион кредитлар туртки бўлмоқда. Қайд этиш жоизки, 2021 йилдан бошлаб, ҳудудлар агросаноат мажмуини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасида иссиқхона корхоналарини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлди.  Бундан ташқари, 2022 йилдан Узоқ Шарқ ҳудудларида иссиқхона корхоналарини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплашнинг янги механизми ишлай бошлайди.

Миллий мева-сабзавот етиштирувчилар уюшмаси директори Михаил Глушковнинг сўзларига кўра, ўтган йил саноатдаги янги рекордларга олиб келди. Помидор етиштириш, айниқса, юқори суръатларда ўсиб бормоқда, бу унинг импорти 10-15% га камайишида ўз аксини топмоқда. Уюшма прогнозига кўра, келгуси йили ёпиқ сабзавотчиликда ўсиш давом этади. Истиқболда ички бозор тўлдирилгани сайин экспорт йўналиши ҳам ривожланишга юз тутади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин