Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилда Ўзбекистондан Беларусга тарвуз ва гилос экспорти ҳажми бир неча баробар ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2021 йилда Ўзбекистондан Беларусга тарвуз ва гилос экспорти ҳажми бир неча баробар ошди

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон Беларусь бозорига рекорд ҳажмда гилос ва тарвуз етказиб берган.

2021 йилда Беларусга ўзбек гилосини экспорт мавсумида етказиб бериш ҳажми 2020 йилга нисбатан 7,5 баробар ошиб, 633 тоннага етди. Тарвуз экспорти қарийб 1000 тоннага етди ва янада кескин ўсди – йилига 9 баробар! Ўзбекистондан Беларусга гилос ва тарвуз экспорти ҳажми бўйича рекорд натижа қайд этилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Россия Федерациясига маҳсулот экспорт қилишга кўпроқ эътибор қаратар, Беларусь эса гилосни Туркия, Греция, Украина ва географик жиҳатдан Ўзбекистонга нисбатан яқинроқ мамлакатлардан сотиб олар эди. Беларусь, одатда, эртаги тарвузни Қозоғистон ва Туркиядан харид қилган. Бу йил ушбу давлатлар Беларусь стандартлари бўйича эртаги тарвузни катта миқдорда етказиб берди. Шубҳасиз, тарвуз истеъмолининг умумий ҳажми ҳам ошди, чунки, Ўзбекистондан, ҳатто Испания ва Грузиядан ҳам Беларусга тарвуз экспорти ҳажми ортди.

Ўзбекистон учун гилос бозорларини диверсификациялаш жуда муҳим. Чунки, бу йил ўзбек гилосининг нархи мавсум охирига бориб, том маънода қулади. Бунинг сабаби, гилос етиштириш ва қайта ишлашнинг анъанавий технологияси самарасиз бўлиб, бу бугунги тренддаги мазкур мевани экспорт қилиш имкониятларини камайтиради. Экспорт сифатли йирик гилос олиш имконини берувчи замонавий технологиялар ҳам ҳозирча кам.

Бироқ, Россияга етказиб бериладиган ҳажмлар фонида Беларусь учун гилос ва тарвуз экспорти ҳажмини Ўзбекистон учун аҳамиятли деб бўлмайди. Шунга қарамай, ҳар қандай ҳолатда ҳам, бозорни диверсификациялаш – бу ижобий тенденциядир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин