Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йил охирига келиб, Перуда голубика плантациялари майдони 15 минг гектарга етади
Янгиликлар

2021 йил охирига келиб, Перуда голубика плантациялари майдони 15 минг гектарга етади

Перу голубика етиштирувчилари уюшмаси (ProArandanos) бош директори Луис Мигел Вегас 2021/2022 йилги мавсумда Перу голубикалари экспорти ўтган мавсумга нисбатан 30 фоизга ошади, деди.

2020/2021 йилги мавсумда Перудан голубика экспорти қиймати 1 миллиард долларни, вазнда эса 150 минг тонна резавор мевани ташкил этди. Луис Мигел Вегас 2015/2016 йилги мавсумда голубика экспорта атиги 12 минг тоннадан иборат бўлганини таъкидлади.

2016 йилда Перуда голубика 2300 гектар майдонда етиштирилди, 2020 йилда эса ушбу плантациялар майлони 13,6 минг гектарга етди. 2021 йил охирига келиб, голубика етиштириш майдонини 15 минг гектарга етказиш режалаштирилган, деб ёзади Fruktidor материаллари асосида FruitNews.

Шунингдек ўқинг: Перу хўраки узум экспорти бўйича Италия ва Хитойни ортта қолдириб, дунёда иккинчи ўринга эгалламоқда.

Шунингдек, 2016 йилда экспортга чиқариладиган голубикаларнинг 13 нави рўйхатдан ўтказилган бўлиб, 2020 йилда рўйхатдаги навлар сони 46 тага етди. Голубиканинг Biloxi («Билокси») нави 2016 йилда голубика етиштириш умумий ҳажмининг 58 фоизини ташкил этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади

EastFruit

Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? (II қисм)

EastFruit

Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? ( I-қисм)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин