Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йил бошидан буён Туркия мева шарбатлари экспортини 20 фоизга оширди
Янгиликлар

2021 йил бошидан буён Туркия мева шарбатлари экспортини 20 фоизга оширди

Туркиядан мева шарбатлари экспорти жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоиз – 223 миллион доллардан 268 миллион долларгача ошди.

Бу хусусда «Анадолу» агентлигига Эгей денгизи сархил мева-сабзавотлар экспортёрлари бирлашмаси раҳбари Хайреттин Учак маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, йил охиригача Туркиядан мева шарбатлари экспортини 400 миллион долларга, 2022 йилда эса 500 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Умуман олганда, йилнинг 9 ойида Туркиядан мева-сабзавот экспорти 1,47 миллиард долларни ташкил этди, мева шарбатлари эса секторнинг экспорт саватида асосий маҳсулот ҳисобланади.

Шунингдек ўқинг: Туркия помидори 2021 йил бошидан буён 53 мамлакат пештахталаридан жой олди

Учак қуйи секторнинг экспорт кўрсаткичлари сўнгги беш йил ичида икки баробар ошганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Туркияда ишлаб чиқарилган олма шарбати энг талабгир маҳсулот.

Туркия йилига 4,3 миллион тонна олма етиштиради ва шу кўрсаткичга кўра, у жаҳоннинг уч етакчисидан бири ҳисобланади.

“Январь-сентябрь ойларида Туркиядан олма шарбати экспорти 60 фоизга, яъни 86 миллион доллардан 139 миллион долларгача ошди. Олча, шафтоли ва ўрик шарбати экспорти 103 миллион долларга, апельсин шарбати экспорти эса 4 миллион долларга етди», деди Учак.

Бирлашма раҳбарининг сўзларига кўра, жаҳон бозорларида узум, помидор, нок, лимон, олча, ананас ва грейпфурт меваларидан тайёрланган шарбатларга талаб катта.

«Туркиядан мева шарбатлари импорт қиладиган давлатлар сони 150 тага етди. Асосий бозорлар – АҚШ, Голландия ва Италия», дея қўшимча қилди у.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин