Бош саҳифаЯнгиликлар2020 йилда жаҳон бўйича резаворлар импорти қарийб 14,8 миллиард доллар миқдоридаги 3 миллион тоннани ташкил этди
Янгиликлар

2020 йилда жаҳон бўйича резаворлар импорти қарийб 14,8 миллиард доллар миқдоридаги 3 миллион тоннани ташкил этди

2020 йилда жаҳон бўйлаб резаворлар, жумладан, гилос импорти 2,6 фоизга ўсиб, 2,9 миллион тоннани ташкил этди ва маблағ шаклида 14,8 миллиард доллар кўрсаткич қайд этилди. 2012 йилдан 2020 йилга қадар резаворларнинг жаҳон импорти йилига ўртача 5,4% га ошди.

Бу хусусда IndexBox таҳлил агентлиги «World – Berry – Market Analysis, Forecast, Size, Trends and Insights«, деб номланган янги ҳисоботида хабар қилганини FruitNews ёзмоқда.

Асосий резавор импортёри (хусусан, гилоснинг ҳам) сифатида 2020 йили қуйидаги мамлакатлар намоён бўлди: AҚШ (689 минг тонна), Германия (309 минг тонна), Хитой (236 минг тонна), Канада (225 минг тонна), Гонконг (172 минг тонна), Буюк Британия (164 минг тонна) ва Нидерландия (153 минг тонна) – умумий жаҳон импорти ҳажмининг 67%и. Сўнг Россия (119 минг тонна),

Франция (96 минг тонна), Испания (91 минг тонна), Италия (70 минг тонна) ва Aвстрия (55 минг тонна).

Резавор импортининг энг сезиларли ўсиш суръатлари 2020 йили Испанияда қайд этилди (+ 16,3%). 2012 йилдан 2020 йилга қадар бу мамлакатга резаворлар импорти йилига ўртача 20,8% га ошди.

Маблағ кўринишида AҚШ (3,8 миллиард доллар) умумий импорт ҳажмининг 26% улуши билан жаҳондаги энг йирик резавор импорт қилувчи мамлакат ҳисобланади. Иккинчи ўринни Хитой эгаллаган (1,8 миллиард доллар) – умумий импорт ҳажмининг 12 фоизи. Хитойдан кейинги ўрин 8,9% улуш билан Германияга тегишли.

Резаворларнинг ўртача импорт нархи 2020 йили ўтган йилга нисбатан 5,8% га ошди ва бир тонна учун 5 129 долларни ташкил этди.

Жисмоний жиҳатдан, 2020 йили малина ва маймунжоннинг жаҳон бўйича импорти 467 минг тоннани ташкил этди – бу кўрсаткич умумий импорт ҳажмининг 16%идир. Маблағ шаклида асосий резавор экинлар голубика ва клюква бўлди – 4,3 миллиард доллар, малина ва маймунжон – 3,4 миллиард доллар. Гилос етказиб бериш 3,9 миллиард долларни ташкил этди. Қулупнай ва крижовникнинг умумий импорт ҳажмидаги улуши 22 фоиз бўлди.

2012 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда импорт ҳажмининг энг кўзга кўринган ўсиш суръатларини: голубика ва клюква (ўртача йилига + 11,9%), малина ва маймунжон (ўртача + 11,5%) намоён этди.

2020 йилда резавор экспорт қиладиган асосий мамлакатлар сифатида жаҳон экспорти умумий ҳажмининг 50% улуши билан Испания (437 минг тонна), Чили (381 минг тонна), AҚШ (299 минг тонна) ва Мексика (280 минг тонна) қайд этилди. Улардан кейинги ўринда Гонконг (181 минг тонна), Нидерландия (152 минг тонна) ва Перу (151 минг тонна)дир. Ушбу давлатларнинг жаҳон экспорти ҳажмидаги умумий улуши 17 фоизни ташкил этди. Сўнгра Туркия (115 минг тонна), Марокаш (99 минг тонна), Канада (90 минг тонна), Греция (64 мингтонна), Бельгия (49 минг тонна) ва Польша (45 минг тонна)ни қайд этиш мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Малайзия чакана савдо тармоқларида Ўзбекистон гилослари сотувга чиқади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин