Бош саҳифаЯнгиликлар2020 йилда Хитойдан олма экспорти ошди, ўртача нарх эса пасайди
Янгиликлар

2020 йилда Хитойдан олма экспорти ошди, ўртача нарх эса пасайди

2020 йилда Хитой олма экспорти 2019 йилга нисбатан 22 фоизга ўсиб, Филиппинга етказиб бериш ҳажми ошгани ҳисобига 1,2 миллион тоннага кўпайди. Бу ҳақда FruitNews интернет-портали хабар бермоқда.

2012 йилдан 2020 йилгача Хитойдан жами олма экспорти йилига ўртача 4,7%га ошди. Пул қийматида, Хитой олма экспорти 2020 йилда 1,4 миллиард долларни ташкил қилди.

2020 йилда Хитой олмасининг асосий импортчи мамлакатлари: Мьянма (183 минг тонна), Бангладеш (179 минг тонна) ва Филиппин (168 минг тонна) бўлди. Ушбу уч мамлакатнинг умумий улуши Хитой экспортининг 45 фоизини ташкил этди. Ундан кейин Вьетнам, Таиланд, Индонезия ва Непал умумий экспортнинг 40% улушига эга бўлди.

Шунингдек ўқинг: Олма бизнеси – Вьетнам олма импорти бўйича дунё етакчилари қаторига киради

2020 йилда Хитой Филиппин олма бозоридаги экспорт улушини 92,1 фоизга оширди, ундан кейинги ўринларда АҚШ (4,1 фоиз) ва Янги Зеландия (3,1 фоиз) ўрин олган.

Пул қийматида, Хитойдан олма экспортининг энг йирик бозорлари Вьетнам (322 миллион доллар), Филиппин (213 миллион доллар) ва Таиланд (213 миллион доллар) бўлиб, улар умумий экспортнинг 52 фоизини ташкил этди.

2020 йилда Хитой олмасининг ўртача экспорт нархи бир тонна учун 1220 долларни ташкил этди ва 2019 йилга нисбатан 4,9 фоизга камайди. 2012 йилдан 2020 йилгача олма экспорт нархи йилига ўртача 5%га ошди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин