Бош саҳифаЯнгиликлар2020 йилда Испаниядан шафтоли ва нектарин экспорти ҳажми камайди, қиймати эса ошди
Янгиликлар

2020 йилда Испаниядан шафтоли ва нектарин экспорти ҳажми камайди, қиймати эса ошди

2020 йилда Испаниядан шафтоли ва нектарин экспорти ҳажм бўйича 21,1 фоизга камайиб, 654 минг тоннани ташкил этди ва қиймат жиҳатидан 971 миллион долларга ўсди.

Бу ҳақда IndexBoх аналитик агентлиги «Испания – шафтоли ва нектаринлари – бозор таҳлили, прогнози, ҳажм, тенденция ва тушунчалар» деб номланган янги ҳисоботида эълон қилди.

Испания умумжаҳон экспортидаги 34 фоиз улуш билан жаҳоннинг энг йирик шафтоли ва нектарин экспортёрилигича қолмоқда. 2020 йилда ушбу данакли мевалар ҳосили совуқдан азият чекди, бу эса захира камайишига олиб келди. Шу тариқа экспорт нархи ошди ва у ҳосил барқарорлашгунча юқори даражада қолади. Шундай бўлса-да, Испания мавқеи Германия ва Франциянинг асосий  бозорларида 2020 йили ҳам юқорилигича қолди, деб хабар бермоқда FruitNews.

2020 йилда Испаниянинг шафтоли ва нектаринларини асосий импорт қилувчи мамлакатлар қуйидагилар бўлди: Германия (208 минг тонна), Франция (112 минг тонна) ва Италия (96 минг тонна). Улар улуши умумий экспортнинг 64 фоизини ташкил этган. Сўнгра Буюк Британия, Португалия, Польша, Голландия, Бельгия ва Швейцария – умумий экспорт ҳажмининг 25% улушига эгалик қилди.

Шунингдек ўқинг: Испания: сўнгги 5 йил ҳисобидан данакли мевалар ҳосили энг паст кўрсаткичда бўлади

Қиймат кўрсаткичи бўйича айтганда, Германия Испаниядан шафтоли ва нектарин харид қилувчи асосий бозорлигича  қолмоқда – экспорт қиймати 332 миллион доллар (умумий экспорт ҳажмининг 34%и)ни ташкил этмоқда. Рейтингдаги иккинчи позицияни Франция эгаллаб турибди – 156 миллион доллар (экспортнинг 16%и), сўнг Италия – умумий экспорт ҳажмининг 12%и.

2007 йилдан 2020 йилга қадар Германияда шафтоли ва нектарин нархи йилига ўртача 8,1% га ошди. Францияда 1,5%, Италияда эса 4,7% юқорилади.

Нархлар кўтарилишига қарамай, испан шафтолиси ва нектаринлари Германия импортининг тахминан 80%и ва Франция импортининг 90%идан ортиғини ташкил қилади.

2020 йилда шафтоли ва нектариннинг ўртача экспорт нархи бир тонна учун 1 484 долларни ташкил этди, бу 2019 йилга нисбатан 43 фоиз кўпдир. Мазкур ҳолатга паст ҳосилдорлик туфайли мева етказиб берилмагани сабаб бўлган. Натижада, экспорт нархи 2021 йилда энг юқори даражага етди ва у агар об-ҳаво шароити 2021 йилда ўзгармаса, шу даражада қолиши мумкин.

2020 йилда шафтоли ва нектариннинг энг юқори экспорт нархи Швейцарияда бўлди – бир тонна учун 2 086 доллар, энг паст нарх эса Португалияда – 1 053 доллар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдованинг иссиқхона узумлари юқори нархлар туфайли асосан ички бозорда сотилмоқда

EastFruit

Грузия шафтоли экспортининг жорий йилдаги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 45 фоизга ошиб бормоқда

EastFruit

Молдовада бу йилги олхўри ҳосили ўтган йилга нисбатан 20-30 фоиз паст бўлади, маҳсулот сифати эса юқори

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин