Organizer

EastFruit

Мева, сабзавот, резавор ва ёнғоқлар бозори ҳақида маълумотлар

Other Organizers

АПК-Информ: мева ва сабзавотлар
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)

Location

Zoom
онлайн

Date

2 Июнь 2022
Expired!

Time

14:00 - 15:30

«Ўзбекистондаги энг яхши экспорт имкониятлари ва ритейл: сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқлар» савдо конференцияси

Ташкилотчилар: ФАО/ЕТТБнинг мева-сабзавот секторини ривожлантириш лойиҳаси, EastFruit, Fruit-Inform

Тадбирда қатнашиш бепул.  Ушбу ҳавола орқали аввалдан рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.

Иштирокчилар: инвесторлар, фермерлар, экспортёрлар, импортёрлар, улгуржи савдогарлар, супермаркетлар тармоқлари, маҳсулотни қайта ишловчилар, банклар, материал ва ускуна етказиб берувчилар

Тадбир ўтказиладиган вақт: 2022 йилнинг 2 июнь санаси, Тошкент вақти билан 14:00 дан 15:30 гача

Тадбирнинг ўзига хослиги: Ўзбекистонда илк маротаба мамлакатдан экспорт қилинадиган энг истиқболли сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқларнинг илмий асосланган рейтинги тақдим этилади.  Шунингдек, Ўзбекистонда биринчи бор мева-сабзавот чакана савдоси бўйича тадқиқот натижалари ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари, супермаркетлар тармоғининг муваффақият омиллари тақдим этилади.

Тадбир рус тилида ўтказилади.

 

Конференция дастури

14:00 – 14:30 Экспорт учун энг истиқболли мева, сабзавот ва ёнғоқлар рейтинги. Даромад нуқтаи назаридан ушбу товарларни Ўзбекистондан экспорт қилиш учун энг жозибадор давлатлар рейтинги. Биз буни қандай ҳисоблаб чиқдик? Ўзбекистон қайси имкониятлардан фойдаланмаяпти?

Андрий ЯРМАК, ФАО инвестицион департаменти иқтисодчиси, Италия

 

14:30-14:45 Ўзбекистон ритейли – бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, ритейл – ишлаб чиқаришнинг ҳам, экспортнинг ҳам энг муҳим драйвери эканлиги сабаблари.

Фёдор РЫБАЛКО, ФАО халқаро маслаҳатчиси, Украина

 

14:45-15:00 Импортёрлар нуқтаи назарига кўра мева-сабзавотлар сифати – Ўзбекистон экспортидаги оғриқли нуқталар.

Катерина ПОБЕРЕЖНА, ФАО ва ЕТТБ халқаро маслаҳатчиси, Грузия

 

15:00-15:15 – Ўзбекистон маҳсулотлари билан ишлаган импортёр тажрибаси.

 

15:15-15:30 – Савол-жавоблар

 

ТАДБИРДА ҚАТНАШИШ УЧУН УШБУ ҲАВОЛА ОРҚАЛИ РЎЙХАТДАН ЎТИШ МУМКИН.

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин