Бош саҳифаЯнгиликларИқлим ўзгариши: 2100 йилга бориб, Ер юзининг катта қисми қурғоқчил ҳудудларга айланади
Янгиликлар

Иқлим ўзгариши: 2100 йилга бориб, Ер юзининг катта қисми қурғоқчил ҳудудларга айланади

2100 йилга бориб, ҳарорат ва ёғингарчилик даражаси босқичма-босқич ўзгариши туфайли Ер юзининг 50 фоизида иқлим сезиларли даражада ўзгариши мумкин.

Бу ҳақида Виргиния университети тадқиқотида айтилади, дея хабар бермоқда “Украинська правда” Science alert ҳаволасига таяниб.

Олимларнинг сўзларига кўра, иқлим ўзгариши шу қадар шиддатли бўладики, 1880 йилларда яратилган хариталарни қайтадан чизишга тўғри келади.

Йирик иқлимшунос муаллиф — Пол Дирмейер бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳининг ёзишича: “Аср охирига бориб, дунё қуруқлик қисмининг 38-50 фоизи ҳозиргидан фарқ қилувчи иқлим зонасида бўлиши прогноз қилинмоқда”.

Олимларнинг қайд этишича, агар инсоният яқин келажакда атмосферага чиқиндиларни камайтирмаса, глобал исиш суръати тезлашади.

Тадқиқотчилар 2100 йилга бориб, тропик иқлим Ернинг қуруқлик қисмида 23% дан 25% гача тарқалишини кутмоқда. Ва Ер юзасининг катта қисми қурғоқчил ҳудудларга айланади.

Бошқа тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бундай ўзгаришлар озиқ-овқат ишлаб чиқариш тизимини ўзгартириши ва чивинлардан юқадиган касалликларни янги ҳудудларга тарқатиши мумкин.

Энг кўп иқлим ўзгаришлари Европа ва Шимолий Американинг совуқ зоналарида кутиляпти. 2100 йилга бориб, Европанинг 89 фоизи ва Шимолий Американинг 66 фоизи бошқа иқлим зонасига “кўчиб ўтиши” мумкин. EastFruit аввалроқ ёзганидек, Европада тез-тез содир бўладиган қурғоқчилик кутилганидек бир неча ўн йиллар ичида эмас, балки яқин келажакда жиддий оқибатлар билан таҳдид солмоқда.

Энг кескин ўзгаришлар 1901-1930 йиллар оралиғида сайёрамизнинг 8% қуруқлик майдонини эгаллаган қутб зонасида содир бўлади. Ҳозирги вақтда у аллақачон 6,5% га камайди.

Дирмейер ва унинг ҳамкасблари фикрича: «ХХ аср бошидан бери Ер аллақачон ўз қуруқлик қисмининг 14,77% иқлим таснифида ўзгаришларга дуч келди, энг катта ўзгаришлар Шимолий Америка, Европа ва Океанияда кузатилди».

Бу натижа 2015 йилда ўша пайт мавжуд бўлган иқлим моделлари ёрдамида тузилган дастлабки ҳисоб-китобларга асосланади. Улар 2010 йилга бориб, Ер умумий майдонининг тахминан 5,7 фоизи 1950 йилга нисбатан иссиқроқ ва қуруқроқ иқлимга ўтганлигини кўрсатди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хитойда ўсимликлар касалликларини аниқ ташхислаш учун нейрон тармоғи тақдим этилди

EastFruit

Хитойлик мутахассислар сирдарёлик фермерларга замонавий технологияларни жорий этишда кўмаклашади

EastFruit

Исроилда қурғоқчиликка чидамли помидор нави яратилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин