Бош саҳифаЯнгиликларБАА ва Ўзбекистон компанияси ҳамкорлигида Ўзбекистондаги энг йирик логистика кластери яратилади
Янгиликлар

БАА ва Ўзбекистон компанияси ҳамкорлигида Ўзбекистондаги энг йирик логистика кластери яратилади

БААнинг халқаро савдо, логистика ва саноат соҳасидаги етакчи компанияси — АD Ports Group ҳамда Ўзбекистондаги энг йирик нефть ва газ компанияларидан бири саналмиш “Sanoat Energetika Guruhi» (SEG) Ўзбекистонда логистика ва юк ташиш соҳасида янги бизнесни йўлга қўйиш учун қўшма корхона очади. Бу қадам Ўзбекистонда логистика инфратузилмаси ва хизматларини ривожлантиришга хизмат қилиб, ўзбек маҳсулотлари жаҳон бозорига чиқишини таъминлайди.

«Ушбу келишув Ўзбекистон билан стратегик шериклигимизни мустаҳкамлайди» деди АD Ports Group раҳбари Фалаҳ Муҳаммад Ал-Аҳбоби. «Биз асосий логистика муаммоларини ҳал қилиш ва мамлакатда мавжуд имкониятлардан фойдаланиш учун АD Ports Group тажрибаси ҳамда ресурслари қўлланаётганидан мамнунмиз. Янги ишлаб чиқариш-савдо занжирларини яратиш ва савдо-сотиқ йўлларини очиш орқали мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини кенгроқ очишга ҳисса қўшишимиз мумкинлигига ишонамиз. Бизнинг иқтисодий хаб ва логистика марказларини яратиш бўйича салоҳиятимиз ихтисослаштирилган озиқ-овқат хаби, ички портлар ва омборлар яратишда юқори самарадорлик хусусиятига эга”.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди

SEG компанияси бошқарув кенгаши раиси, директор Бахтиёр Фозилов қайд этганидек, келишув Ўзбекистондаги иқтисодий ўсишга сезиларли таъсир кўрсатади, янги иш ўринлари яратилишига кўмак беради, савдо ва тараққиёт учун янги имкониятлар эшигини очади, деб ёзмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Ўзбекистон асосий экспорт товарларининг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Шу маънода янги қўшма корхона ўзбек маҳсулотларини янада кенгроқ ассортиментда жаҳон бозорига олиб чиқиш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин