Бош саҳифаРукнсизТопинамбур: гектарига 3,4 минг доллар фойда олиш имконияти
Рукнсиз

Топинамбур: гектарига 3,4 минг доллар фойда олиш имконияти

Топинамбур ёки ер ноки – деярли чиқиндисиз нишали ўсимлик. Унинг илдизмевасини ҳам, гуллари ва поясини ҳам сотиш мумкин. Илдизмеваси пазандаликда ишлатилса, поясидан биологик ёқилғи учун гранулалар тайёрланади. Ва улар ўсимлик озуқаси сифатида ҳам ишлатилади. Ҳаммаси бўлиб, бир гектар топинамбурдан 70-90 минг гривна (2 648-3 405 доллар) фойда олиш мумкин.

Жорий йил Украинада ушбу турдаги экинни етиштирувчилар учун жуда муваффақиятли кечди. Киев вилоятида яшовчи олим ва фермер – Зенон Сич топинамбурнинг мисли кўрилмаган ҳосили ҳақида хабар берди, деб ёзмоқда SEEDS.

“Бу йил биз мисли кўрилмаган даражада юқори ҳосил олдик – ҳар бир ўсимлик бир челак тугунак ҳосил қилмоқда (Киевнинг М. Гришко номидаги миллий ботаника боғида етиштирилган Деликатес селекциясидан пушти тугунакли нав). Вегетация давом этяпти», деб ёзган Сич ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Фермернинг айтишича, бугунги кунда ҳосилдорлик гектарига 75 тоннага етган.

Зенон Сич ҳосил етиштириш сирлари билан ўртоқлашди: “Уни ҳар йили қазиб олиб, кузда (энг яхшиси) ёки баҳорда янги жойга кўчириш керак. Эски жойида ўзи униб чиқадиганларини биз бегона ўтлар каби йўқ қиламиз. Қаторлар орасидаги масофа 90-100 см, бир қаторда эса – 60-70 см бўлиши керак. Тугунакларни принцип бўйича танлаш жуда муҳим – биз энг яхши буталардан фақат энг яхши текисланган тугунакларни экамиз. Ҳар бир чуқурчага 1 ош қошиқ нитроаммофоска + чиринди 0,5 кгдан солинади. Ўсимлик фақат кузда экилади. Пушти тугунакли навларимиз яхши ҳосил беради ва юзаси текис.

Қизиғи шундаки, топинамбурни 30 йил давомида алмашлаб экишсиз бир жойда самарали етиштириш мумкин. Уни сақлашга келсак, Зенон Сич шундай маслаҳат беради: «Топинамбур таркибидаги крахмал ва инулин совуқ таъсирида глюкозага айланади. У кузда қазиб олиниши, сараланиши ва саёз хандақларда сақланиши  керак (хандақдаги тугунаклар халта ва 5-10 смлик тупроқ қатлами билан қопланади). Шунда уларни қиш бўйи муаммосиз ишлатиш мумкин.

Украинада топинамбурнинг саноат плантациялари ҳам мавжуд. Мисол учун, Волинда ушбу экин «Дворище» оилавий фермер хўжалигида етиштирилади ва қайта ишланади.

EastFruit аввалроқ хабар қилганидек, Украина топинамбури ва ундан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилиш бозори ҳали етарлича шаклланмаган. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Улардан бири –  Украинада топинамбур етиштирувчи кенг имкониятли фермерларнинг йўқлигидир. Экинни сақлаш муддатлари ва шартларига талабчанлик, қайта ишлаш саноатининг амалда йўқлиги ҳам бозор шаклланишига катта таъсир кўрсатади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украинада бодринг нархи рекордларни янгиламоқда

EastFruit

Бу йил музлатилган резаворлар Украинага 200 миллион доллар даромад келтиради

EastFruit

Украинада етиштирилган ширин маккажўхори навлари европаликларни қизиқтириб қўйди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин