Бош саҳифаРукнсизҚайта ишлаш учун мўлжалланган картошка сифати ва хавфсизлиги — бу борада нималарни билиш муҳим?
Рукнсиз

Қайта ишлаш учун мўлжалланган картошка сифати ва хавфсизлиги – бу борада нималарни билиш муҳим?

Қайта ишлашга мўлжалланган картошка сифати учун уруғлик биринчи даражали аҳамиятга эга. Украина талаблари ва халқаро талабларга жавоб берувчи сертификатланган уруғлик материалидан фойдаланиш лозим. Шунингдек, қайта ишлаш жараёнида махсус техника мавжудлиги, алмашлаб экиш, тупроқнинг механик таркиби, озиқланиши, зараркунандалар сонини ҳисобга олиш, об-ҳаво шароитлари ўзгариши ва ходимлар малакаси ҳам муҳимдир.

Ушбу фикрни 1 февраль куни Киевда бўлиб ўтган «Картошкачилик устахонаси» деб номланган конференцияда «Люкс Чипслари» (Украина) компаниясининг агробўлими раҳбари Владимир Левковский айтди.

Мазкур тадбирни Syngenta компанияси ташкиллаштирган. Қайта ишлашга мўлжалланган картошкани етиштириш, халқаро стандартларга мувофиқ сифат ва хавфсизлик бўйича бозорнинг асосий эҳтиёжлари ҳамда ишлаб чиқарувчи нималарга эътибор қаратиши кераклиги ҳақида SEEDSнинг эксклюзивида ўқинг.

Картошка етиштиришдаги миллий стандартлар қайта ишловчилар учун мажбурийдир

Владимир Левковскийнинг қайд этишича, истеъмол картошкаси учун ҳам, қайта ишланадиган картошка учун ҳам махсус давлат стандартлари мавжуд. Турли ҳужжатлар ва санитария меъёрлари нитратлар, микотоксинлар, пестицидлар, радионуклидлар ва бошқаларнинг қолдиқ миқдори бўйича қоида ҳамда талабларни тартибга солади. Буларнинг бари устувор ва мажбурийдир, чунки, улар маҳсулот сифати, хавфсизлигига бевосита таъсир этади.

«Агар истеъмол картошкаси бўйича стандартлар маҳсулотни етиштириш жараёнига қаратилган бўлса, саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган картошка техник талабларга асосан тавсифланади – зарар фоизи, қуруқ моддалар миқдори, маркировка, ҳужжатлар, ташиш ва сақлаш қоидалари шулар жумласидандир», дейди мутахассис.

Владимир Левковскийнинг айтишича, картошкани қабул қилишда «Люкс чипслари» компанияси биринчи навбатда, «Саноатда қайта ишланадиган картошка. Техник шартлар» номли давлат стандартини қўллайди. Хусусан, корхонада 2020 йилдан бошлаб, сифат назорати бўйича иш йўриқномалари ва тартибини таснифлашга эътибор қаратилмоқда.

Қайта ишлашга мўлжалланган картошка сифати: таъсир этувчи омиллар

Владимир Левковскийнинг сўзларига кўра, сақлаш шароитлари картошка сифатига таъсир қилади: ҳарорат, нисбий намлик, шакар миқдорини тартибга солиш ва бошқалар. Сотиб олинган картошканинг ҳаммаси корхона омборларига жойлаштирилади. Ҳар бир нав учун ҳарорат алоҳида танланади: 6 ёки 8 даража.  Шунингдек, компания учун ўсиш ингибитори билан ишлов бериш мажбурийдир.

Конференция спикерининг айтишича, кимёвий моддаларнинг мавжудлиги ҳам муҳим. Ҳозирги кундаги долзарб муаммо – бу илдиз нематодаси ва унга қарши курашадиган дорининг йўқлигидир. Ҳимоя воситалари тизимига келсак, мутахассислар Syngenta фирмаси маҳсулотларидан фойдаланишни маслаҳат беришади. Шунингдек, озиқлантирувчи тизимни танлашга масъулият билан ёндашув, бунинг учун тупроқни батафсил таҳлил қилиш тавсия этилади.

Владимир Левковский суғориш мажбурий эканини таъкидлайди – оғир тупроқ учун гектарига 300 литр сув керак, енгил тупроқ учун эса меъёр камроқ, суғориш орасидаги интерваллар ҳам.

Владимир Левковскийнинг сўзларига кўра, компания картошка қабули учун махсус протокол яратган, унда маҳсулотга қўйиладиган аниқ қоида ва талаблар – зарар фоизи, қаттиқ моддаларнинг солиштирма оғирлиги кўрсаткичлари, маҳсулот рангги ва бошқалар кўрсатилган. Компаниянинг ҳар бир фермер билан келишуви ва етиштириш бўйича протоколи мавжуд, унда ўртача намунавий технология тасвирланган.

Компания рангларни таҳлил қилиш учун Hunter Lab ускунасидан фойдаланади.  Унинг маълумотларига кўра, минимал кўрсаткич 58 бирлик бўлиши керак, лекин 71 дан ортиғи яхшироқ. Шунингдек, қоидаларга кўра, илдизларнинг шикастланиши, ҳажми, физиологик жароҳатланиши, ранг ўзгариши ва бошқалар баҳоланади. Шунга асосланиб, «Люкс чипслари» компаниясининг ҳамкорларга сифат учун бонуслар тизими яратилган.

Владимир Левковскийнинг сўзларига кўра, жуда муҳим жиҳат – бу Украина ва хорижда тан олиниши керак бўлган пестицидлардан фойдаланишдир, чунки, компания нафақат ички бозор, балки экспорт учун ҳам ишлайди. Шу билан бирга, етказиб беришда  компания картошкани аккредитацияланган лабораторияларда синовдан ўтказади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонга Венгриядан картошканинг мини туганаклари келтирилди

EastFruit

Картошканинг Туркиядан келтирилган янги навлари Ўзбекистонда синовдан ўтказилади

EastFruit

Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари 2022 йил охирига қадар узайтирилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин