Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистоннинг Dolce Giardiano компанияси Аdvice&Cоnsulting® (Италия) инновацион технологиялари асосида гилос боғларини барпо этди
АктуальноВидеоНовостиРукнсиз

Ўзбекистоннинг Dolce Giardiano компанияси Аdvice&Cоnsulting® (Италия) инновацион технологиялари асосида гилос боғларини барпо этди

Бу йил Ўзбекистонда юқори сифатли мевалар етиштириш ва уларни ҳимоялаш йўлида муҳим қадам қўйилди: Dolce Giardiano Италиянинг Аdvice&Cоnsulting® компанияси билан гилос боғи барпо этиш учун ҳамкорликни йўлга қўйди ва энг илғор технологияларга, яъни, патентланган навлар, ёмғир ва дўлдан ҳимояланган карлик пайвандтаглардан иборат супер-интенсив гилос боғига сармоя киритди!

Аdvice&Cоnsulting®га таянган ҳолда ўз  лойиҳасини турли иқлим ноқулайликлари, шунингдек, паст сифатли маҳсулотларни режалаштириш ва сотиш хатолари билан боғлиқ рисклардан ҳимоялашга қарор қилган Бош директор Рустам Халилов ўз танловига янада кўпроқ урғу беришни истади ва компанияга итальянча ном берди: Dolce Giardiano». Бу жумла ўзбек тилида «ширин боғ» деган маънони англатади. Ҳақиқатан ҳам, ушбу компания боғларининг гилос кўчатлари ерга қадалгач, атиги бир йил ўтиб, жуда ширин мева беради. Негаки, Аdvice&Cоnsulting® компанияси экиш учун тавсия этган навлар Болония университети (Италия)да ишлаб чиқилган Sweet® номли нав бўлиб, калибри ва бутун жаҳонда тан олинган ажойиб органолептик хусусияти, шунингдек, юксак эстетик характеристикаси — ёрқин қизил рангги ва йирик диаметри (30 мм.дан йирик) учун Guinness World Record 2022 мукофотига сазовор бўлган.

Шунингдек, бу навнинг кўчатлари юқори органолептик ва маҳсулдор кўрсаткичларга эга.

Бизнинг боғимиз жуда ажойиб«, дейди видеоинтервьюда мамнуният билан Рустам Халилов. Ўзбекистон компанияси ходимларига мунтазам равишда амалга оширилиши керак бўлган агротехник тадбирлар бўйича тезкор маслаҳат берувчи Аdvice&Cоnsulting® агрономи ҳам боғнинг вегетатив ҳолатини тасдиқлади.

Dolce Giardianoда суратга олинган видеода лойиҳа тафсилотлари батафсил баён этилган. Юқори зичликга эга сўнгги авлодга мансуб Gisela® 6 пайвандтагли интенсив гилос боғи ва Махma 14 пайвандтагли анъанавий гилос боғини барпо этиш ҳақидаги лавҳалар шулар жумласидандир. Шундай қилиб, Sweet навини ёмғирга қарши плёнка (Аdvice&Cоnsulting®томонидан Италияда ишлаб чиқарилган) билан об-ҳаво таъсиридан ҳимоялаш йўлга қўйилгач, интенсив лойиҳани якунлашга қарор қилинган.

«Интенсив боғни лойиҳалаш жуда эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак бўлган фундаментал жараёндир«, дейди  Аdvice&Cоnsulting® компаниясининг бош директори Александра Каминский. «Жойнинг хусусиятлари, иқлими, тупроғи ва мавжуд сув манбаларини чуқур таҳлил қилгач, биз пайвандтаглар ва мева етиштиришнинг энг мос усулларини тавсия этамиз”.

Ушбу ечимлардан сўнг Аdvice&Cоnsulting® техник бўлими 2D/3D форматдаги боғ лойиҳасини амалга оширади. Унда қуйидагилар кўзда тутилган: қаторлар йўналиши, блоклар юзаси, экиш ва чанглатиш схемаси, алоқа йўллари, бассейн ва суғориш станцияси, маъмурий бинолар, ўсимликларни ҳимояловчи воситалар, боғларни парваришлаш учун ишчи ускуналари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси учун омбор.

«Ҳар бир лойиҳа профессионаллар жамоаси — агроном, лойиҳаловчи-муҳандис, Италия қишлоқ хўжалиги институтлари ва  университетларининг лойиҳалар раҳбарлари меҳнати натижасида юзага келади ва булар мутлақо «индивидуал лойиҳалар«, стандарт лойиҳалар бўлмайди!«, дейди Александра Каминский. Унинг фикрича: «Боғни тўғри лойиҳалаш ижро босқичига ўтишдан олдинги асосий қадам бўлиб, унга етарлича вақт ва маблағ сарфлашни тавсия қиламиз. Бу ҳар бир инвестор учун жуда қимматли ҳужжат, боғнинг муваффақияти учун “йўл харитаси” десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз!»

Ўзбекистоннинг Dolce Giardiano компанияси  бозорда энг талабгир мевалардан бири бўлмиш юқори сифатли гилос нечоғли қимматли эканини яхши билади. Шу маънода, Аdvice&Cоnsulting® билан изчил ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги компания учун улкан мақсадларга эришиш кафолатидир.

Dolce Giardino лойиҳаси ҳақидаги видеони бу ерда томоша қилинг:  

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда уруғлик картошка захираси яратилмоқда

EastFruit

Олимлар ўсимликлар зараркунандаларини аниқлаш учун фотоник «бурун» ишлаб чиқмоқда

EastFruit

Бу йил Европа Иттифоқида нок етиштириш даражаси ортади, аммо бозорда ортиқча таклифлар бўлмайди — WАРА

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин