Бош саҳифаМева-сабзавот бозориЧакана савдо тармоқлари аудитиEastFruitнинг ритейл-аудити: 2021 йил июль ойидаги мониторинг тафсилотлари ва қоидалари
Чакана савдо тармоқлари аудити

EastFruitнинг ритейл-аудити: 2021 йил июль ойидаги мониторинг тафсилотлари ва қоидалари

EastFruit халқаро жамоаси йил давомида бир неча марта лойиҳа мониторингига кирувчи мамлакатларнинг супермаркетларида янги узилган мевалар ва сабзавотлар бўлимларини анъанавий тарзда аудит ўтказади.

Бундай текширувлар у ёки бу мамлакатда мева-сабзавотлар чакана савдосидаги вазиятни тўлиқ тушуниш билан бирга, чакана савдо соҳасининг ривожи ва ундаги ўзгаришларни кузатиш, қолаверса, муайян тармоқнинг келажагини башорат қилишга ёрдам беради.

Мева-сабзавот бўлими – ҳар қандай супермарткетнинг юзи бўлиб, бутун тармоқ ишига баҳо беришдаги асосий мезон саналади. Аудитнинг аҳамияти, супермаркетлар тармоғи ривожланиши ҳақида у қандай маълумотлар бериши тўғрисида лойиҳамизда эълон қилинган алоҳида материалда ўқишингиз мумкин.

2021 йил июль ойидаги мониторинг қоидалари

Саналар: 8-9 июль.

Шаҳарлар ва мамлакатлар: Украина (Киев, Днепр, Одесса), Молдова (Кишинёв), Грузия (Тбилиси), Ўзбекистон (Тошкент), Тожикистон (Душанбе, Хўжанд).

Дўконларни танлаб олиш қоидалари

Аудит у ёки бу шаҳарда мавжуд бўлган миллий ёки минтақавий миқёсдаги супермаркет тармоқларининг энг муҳим дўконларида ўтказилади. Ҳар бир тармоқнинг камида иккита дўконига ташриф уюштирилади. Асосий миллий тармоқлар бўйича битта шаҳардаги ташриф буюрилган супермаркетлар сони учта ва ундан кўпроқни ташкил этади. Бир тармоқнинг битта шаҳар ичида жойлашган дўконлари орасидаги эҳтимолий тафовутларни инобатга олиш мақсадида танлов барча дўконлар ўртасида кенг кўламда амалга оширилади.

Рейтингни тузиш қоидалари

Дўконларнинг ҳар бирида мева-сабзавот бўлимлари қуйидаги тўртта мезон бўйича баҳоланади:

  • маҳсулот ассортименти – супермаркет бўлимининг пештахталарида тақдим этилган янги мева-сабзавот маҳсулотлари позицияларининг умумий сони;
  • маҳсулот сифати – янги мева-сабзавот маҳсулотларининг истеъмолчи учун мақбул сифат талабларига мувофиқ келиши;
  • бўлимнинг сифати – янги мева-сабзавот маҳсулотлари бўлими истеъмолчи учун қай даражада қулай ва ахборотларни тўла тақдим этган, унинг ходимлари қанчалик хушмуомала ва ўз ишига пухта эканлиги;
  • маҳсулот сифати – истеъмолчиларга таклиф этилаётган янги мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий товар гуруҳларидаги нархлар.

Мева-сабзавот бўлимини баҳолаш мезонлари

Ассортимент: бўлимда тақдим этилган сархил мева-сабзавот маҳсулотлари позицияларининг сони

Сифат: бўлим пештахталаридаги бузилган маҳсулотлар улуши

Нарх: мева-сабзавотларнинг асосий тўплами нархлари

Бўлим сифати:

Ахборотнинг етарлилиги:

-нархларни ўқиш осонлиги

-товарнинг келиб чиқиш мамлакати, вилояти кўрсатилганлиги

-ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотлар, қўшимча маълумотлар

Мерчандайзинг:

-тозалик

-тара, безатиш

-маҳсулотларни жойлашдаги тартиб

Комфорт:

-бўлимнинг қулайлиги

-ёритиш

-ходимлар

Сархил мева-сабзавот маҳсулотлари ассортиментига муайян дўкон пештахталарида мавжуд бўлган янги узилган сабзавотлар, мевалар, резаворлар, картошка, кўкатларнинг барча позициялари киритилади. Рейтингни ҳисоблашда ёнғоқлар, қуруқ мевалар, тузламалар, шарбатлар ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш маҳсулотлари ушбу мезон бўйича ҳисобга олинмайди.

Сархил мева-сабзавот маҳсулотларининг сифат кўрсаткичи у ёки бу дўкон пештахталаридаги бузилган маҳсулотлар улушига тескари пропорционал равишда ҳисоблаб чиқилади. Истеъмолчи учун энг минимал сифат стандартларига мувофиқ келмайдиган (сўлиб қолган, заха еган, урилган, зарарланган ва хоказо) маҳсулот бузилган ҳисобланади.

Бўлим сифати мезони учта асосий қисмга бўлинади: сархил мева-сабзавот маҳсулотлари бўлимида маълумотларнинг етарли даражада тақдим этилганлиги, мерчандайзинг (товарнинг сотувга тақдим этилиши) даражаси ҳамда бўлимнинг истеъмолчилар учун қулайлиги. Ушбу мезон бўйича баҳоларни ҳисоблашда бўлимнинг дўкондаги жойлашуви (у киришга яқин жойда бўлиши лозим) ва бўлим ходимлари (уларнинг ўз ишига муносиблиги, хушмуомалалиги, истеъмолчига кўмаклашишга тайёрлиги) ҳам муҳим жиҳат саналади.

Нарх бўйича рейтинг у ёки бу супермаркет пештахталарига қўйилган асосий мева ва сабзавотларнинг нархига қараб тузилади. Рейтингни ҳисоблаш учун мева-сабзавотлар саватчаси таркиби йил фасллари, мамлакат ва шаҳарларнинг ўзига хос хусусиятларига қараб ўзгартириб турилади.

Мева-сабзавотлар саватчаси таркиби

Жорий йил июль ойида рейтингни ҳисоблаш учун асосий мева-сабзавотлар таркибига, мамлакат ва шаҳарга қараб, қуйидагилар киритилди: картошка, борш таомига кирувчи сабзавотлар (карам, бошпиёз, лавлаги, сабзи), иссиқхона сабзавотлари (помидор, бодринг), кўкатлар (петрушка, укроп), мевалар (олма, банан), мавсумий мевалар (тарвуз, шафтоли, гилос, қулупнай, малина, голубика).

Рейтинглардан намуналар          

Супермаркетлар рейтинги мазкур тўртта мезоннинг ҳар бири бўйича тузиб чиқилади. Кейин эса, тўртта йўналиш бўйича олинган натижалардан келиб чиқиб, якуний рейтинг тузилади.

Супермаркетлар тармоғини акс эттириш

Якуний рейтинг супермаркетлар тармоқларининг тўрт асосий мезон бўйича якуний ҳолатини акс эттирса, рейтинг матрицаси у ёки бу дўконнинг янги мева-сабзавотлар савдосига нисбатан ёндашувини комплекс баҳолаш имконини беради.

Рейтинг матрицаси янги мева-сабзавотларнинг асосий тўплами нархларининг қолган учта баҳолаш мезонларига (ассортимент, маҳсулот ва бўлим сифати) нисбати асосида шакллантирилади.

Ушбу матрица қуйидаги қоидалар асосида тузилади:

  • дўкон схемада қанчалик ўнгроқда жойлашган бўлса, у ўз харидорлари учун янги мева-сабзавотларнинг асосий тўплами бўйича шунчалик жозибалироқ нарх таклиф қилган бўлади;
  • супермаркет диаграммада қанчалик юқорироқда жойлашган бўлса, у ассортимент, мева-сабзавот маҳсулотлари ва тегишли бўлим сифати мезонлари бўйича шунчалик баланд баҳо олган бўлади.

Супермаркетларнинг бундай матрицада жойлашуви уларни тўртта сегментга бўлиш имконини беради:

  • оптимум – истеъмолчилар учун энг оптимал дўконлар сегменти, у ҳам мақбул нархларни таклиф этади, ҳам анчагина юқори сифатдаги маҳсулот, бўлим ва ассортиментга эгадир;
  • премиум – истеъмолчиларга юқори сифатли маҳсулот, бўлим ва ассортимент тақдим этадиган дўконлар, бироқ нархлар жозибали эмас;
  • дискаунтер – истеъмолчиларга анчагина арзон нарх таклиф этади, бироқ бу дўконларда маҳсулотлар, дўкон сифати ва ассортимент юқори даражада эмас;
  • тавсия этилмайдиган сегмент – истеъмолчига на жозибали нарх, на маҳсулот ва бўлим сифатини бера оладиган дўконлар.

Матрицанинг тузилишига мисоллар:

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада паст сифат туфайли пиёзнинг янги ҳосили нархи пасаймоқда

EastFruit

Испанияда хурмо ҳосили яхши бўлмади – бу Ўзбекистон, Тожикистон ва Грузия учун имкониятми?

EastFruit

Олхўри бозори: Украина кутилмаганда Молдованинг рақибига айланмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин