Бош саҳифаМева-сабзавот бозориБозорлар шарҳиЖаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? (II қисм)
Бозорлар шарҳи Янгиликлар

Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? (II қисм)

Ҳозирча 2021 йил ҳаддан зиёд мураккаб йил, деб ҳисобланмоқда, айниқса пиёз бозори учун. Италия бозорида эртаги пиёз муваффақиятли сотилган бўлса-да, катта битимлар йўқ. Испанияда об-ҳаво ёмонлиги сабабли пиёз йиғим-терими кейинга қолдирилиши бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳудуддан маҳсулотлар бозорга чиқишига сабаб бўлди ва айни ҳолат нархларга таъсир кўрсатмай қолмади. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza нашри ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Шунингдек ўқинг: Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? ( I-қисм)

Италия: эртаги пиёз учун позитив бозор

Шимолий Италиялик операторнинг айтишича, пиёз бозори ҳозир унчалик динамик эмас. Ҳеч қандай муҳим битимлар йўқ ва нархларни ҳам у қадар қизиқарли деб бўлмайди. Катта қисми Италияда етиштириладиган кечки сариқ пиёз ҳосили кутилмоқда. Бозор аллақачон йиғиб олинган ва асосий қисми сотиб ҳам бўлинган эртаги пиёз учун жуда позитив бўлди.

Италия бозорида Испания маҳсулотлари мавжуд ва бу ҳозирги вақт учун ажабланарлидир. Бироқ, худди ўша оператор Францияда қизил ва оқ пиёзни яхши натижалар билан сотмоқда.

Кампания савдогарининг айтишича: «Пиёз нархи ҳозир ўтган йилги кўрсаткичга тўғри келмоқда. Ҳозир биз Эмилия-Романьянинг эртаги пиёзи билан шуғулланяпмиз. Яқинда ёмғир ёғиб, баъзи далалар зарар кўрган бўлса-да, бу йил сифат жиҳатидан яхши йилдир. Импорт сентябрь ойида бошланади».

Испания: маҳсулот етиштириш ҳажми ўсмоқда, нархлар эса пасаймоқда

Испаниянинг Кастилия-Ла-Манча  минтақасида Grano пиёзи ҳосилини йиғиш давом этмоқда. Бу йил Aндалусияда пиёз етиштириш сезиларли даражада ошди. Испания Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва озиқ-овқат вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, пиёз майдонлари 2020 йилга нисбатан 24,4% га ошган. Таклифлар сони ошиши Ла Манчада пиёз нархи пасайишига олиб келди. Маҳсулот етиштиришни кўпайтиришдан ташқари, Aндалусия кампанияси Кастилия-Ла-Манча кампаниясига мос келди. Aндалусияда тахминан 15 кун бор эди, шу вақт ичида ёмғир ва ёмон об-ҳаво туфайли ҳосилни йиғиб олишнинг иложи бўлмади. Бу ҳосил йиғимининг Кастилия-Ла-Манча пиёзи етказиб берилиши билан бир вақтга тўғри келишига сабаб бўлди.

Ҳатто кампаниянинг ушбу дастлабки босқичларида ҳам харидорлар яхши пўстлоқли пиёзни талаб қилишмоқда, чунки, пиёзнинг пўсти қанча кўп бўлса, уни шунча узоқ сақлаш мумкин. Тез бузиладиган навларни етиштирувчи андалусиялик фермерлар маҳсулотларини жуда арзон, ҳатто кулгили нархларда сотишга мажбур бўлишди. Натижада, пиёз нархи умуман тушиб кетди.

Aндалусияда таъминот ортиши Европада кутилганидан пастроқ талабга тўғри келди, чунки, умумий овқатланиш канали ҳали тўлиқ тикланмаган ва муҳим харидорлар йўқ: Португалия ўз ишлаб чиқаришини кўпайтирди. Бундан ташқари, мавсум бошида Aндалусияга пиёз учинчи мамлакатлардан,  йириги, асосан, Чилидан, кичик ва ўртачаси Янги Зеландиядан олиб келинди. Бу омилларнинг бари Испания пиёзи учун мураккаб вазиятни юзага келтирди.

Бироқ, ўтган ҳафтадан бошлаб, Испаниянинг асосий ишлаб чиқарувчи минтақаси ва Европа даражасида энг муҳимлардан бири бўлмиш Кастилия-Ла Манча учун вазият бироз ўзгара бошлаганга ўхшайди. Германия ёки Буюк Британия каби йирик пиёз сотиб оладиган мамлакатлар аллақачон минтақа маҳсулотларига қизиқа бошлади. Aндалусия эса жуда йирик пиёз етказиб бермаяпти – бу ерда, асосан, Франция ёки Португалия бозорлари учун мос келадиган 4 ва 5дан каттароқ ўлчамлардаги пиёз ўстирилади. Aммо ҳаммаси  йиғим-терим қизғин давом этаётган Голландия ҳамда Польшада нима содир бўлишига боғлиқдир. Талаб эса ўсмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда киви етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари – тажрибали боғбон билан суҳбат

EastFruit

Шарқий Европада олмага бўлган талаб қониқарли эмас, лекин нархлар ҳозирча 2018/19 йилги мавсумдагига нисбатан баланд

EastFruit

Лотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин