Бош саҳифаМева-сабзавот бозориБозорлар шарҳиEastFruitнинг мониторинг минтақаси мамлакатларида 2021 йилги резаворлар мавсумининг бой берилган имкониятлари
Бозорлар шарҳи Долзарб Махсус Янгиликлар

EastFruitнинг мониторинг минтақаси мамлакатларида 2021 йилги резаворлар мавсумининг бой берилган имкониятлари

Мониторинг минтақасининг шарқий мамлакатлари (Тожикистон, Ўзбекистон)да маҳаллий сархил мевалар етиштириш даражаси етарли эмаслиги – бугун мавсум бошида экспортдан даромад олиш ва йилнинг бутун ёз ойларида ички бозор эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга имкон бермайди. Буни EastFruit таҳлилчилари қайд этишмоқда. Молдовада эса голубиканинг тижорат мақсадларида деярли етиштирилмаслиги бу мамлакатни ташқи етказиб берувчиларга тўлиқ қарам қилиб қўймоқда. Бинобарин,  Молдовада голубика истеъмол қилиш аста-секин ўсишда давом этяпти. Юқоридаги хулосаларни минтақанинг асосий шаҳарларидаги чакана савдо тармоқларида ўтказилган доимий мустақил мониторинглар тасдиқлади.

Россия бозорига сархил қулупнай етказиб бериш учун Тожикистон ва Грузияда(сал камроқ) апрель ойининг биринчи ўн кунлигидан май ойининг сўнгги кунларига қадар яхши иқтисодий истиқбол мавжуд. Логистика нуқтаи назаридан қийинроқ бўлса-да, шарқий мамлакатлар учун истиқболли йўналишлар бу даврда Украинада ҳам бор ва апрель ойининг сўнгги ўн кунлигидан бошлаб  Беларусда ҳам ушбу имконият мавжуд. Минтақанинг барча шарқий мамлакатларида резеворларнинг ремонтант навларини етиштиришни ривожлантириш бутун ёз давомида улгуржи нархларга босимни камайтириши мумкин эди.

  • ушбу графикда ва мазкур мақоланинг бошқа графикларида – маълумотлар 2021 йилнинг 8-9 июль ҳолатига кўра.

2021 йил, июль ойининг биринчи ўн кунлигидаги энг қиммат қулупнай Ўзбекистон супермаркетлар тармоғида таклиф этилди. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, маҳаллий фермер хўжаликларида резаворларнинг ёзги навларини йиғиш мавсуми тугаши муносабати билан Тошкент шаҳридаги супермаркетлар пештахталаридан фақат  хориж мевалари чекланган миқдорда жой олди. Худди шундай вазият Душанбе (Тожикистон)да ҳам қайд этилди. Жорий йилнинг июль ойи бошида энг арзон қулупнай Одесса ва Днепр (Украина)да таклиф қилинди, шунинг баробарида ушбу резавор ҳосилини йиғиш даври Украинада ўша пайтга келиб, якунланди. Ва ремонтант навли қулупнайнинг биринчи партиялари сотувга чиқарила бошланди. Бундай навларни етиштириш ҳали оммавий тус олмаган, бироқ шундай навли резавор майдонлари йил сайин ортиб бормоқда.

Қулупнайнинг супермаркетлар пештахталарига чиқарилишига келсак, у ҳолда Украинанинг 2 шаҳри – Киев ва Одесса етакчи ўринни эгаллади, ундан кейин Тбилиси (Грузия)дир. Юқорида тавсифланган ҳолатлар туфайли Тошкент (Ўзбекистон) рейтингда энг паст поғонани эгаллаган. Шунингдек, Днепр (Украина) курорт шаҳри эмаслиги ва аҳолининг тўловга қодирлик даражасини пойтахт билан таққослаб бўлмаслиги сабабли, жорий йилнинг июль ойи бошида қулупнай фақат ҳар 5-тармоқ дўконида тақдим этилди.

EastFruit мутахассисларининг фикрига кўра, голубика етиштириш бизнеси Тожикистон, Ўзбекистон, Молдова ва Грузия  минтақасида катта истиқболга эга. Чунки, фақат шу тўрт мамлакатда сўнгги йилларда бозорнинг мазкур сегменти ривожи бўйича ижобий натижалар қайд этилди.

Украина хусусида сўз юритадиган бўлсак, бу ерда бозор иштирокчилари резаворларнинг янги плантацияларини барпо этиш тезлиги экспорт учун янги йўналишларнинг ривожланиш тезлигидан бир неча баравар юқори бўлишидан қўрқишмоқда. Aгар 2019 ва 2020 йилларда табиий офатлар юз бермаганида, бугун Украинада голубикани керагидан ортиқ даражада етиштириш масаласи мураккаброқ бўлар эди.

Ўзбекистон ва Тожикистон бугунги кунда тижорат фермер хўжаликларида деярли голубика етиштирмаслиги сабаб, супермаркетлар пештахталарида ушбу резаворни вақти-вақти билан жуда юқори нархларда, чекланган миқдорда учратиш мумкин. Бундай нарх кўрсаткичлари билан яқин келажакда голубиканинг ички истеъмоли ўсиши ва айниқса, уни етиштириш ҳақида гапиришнинг кераги ҳам бўлмаса керак.

Ритейл-аудит ўтказилаётган пайтда қарама-қарши вазият сўнгги бир неча йил ичида голубика етиштиришга алоҳида эътибор берилаётган Грузияда қайд этилди. Мониторинг пайтида айнан Тбилисида, голубика учун чакана нархлар кузатув минтақасида жуда паст бўлган ва атиги 5,00 AҚШ долларидан ошган. Кишинёв шаҳри (Молдова) кутилмаганда резаворлар харид қилиш имконияти жиҳатидан иккинчи ўринни эгаллади. Бу ерда Тожикистон ва Ўзбекистонда бўлгани каби маҳаллий тижорат голубикаларини етиштириш йўлга қўйилмаган.

EastFruit мутахассисларининг фикрига кўра, айнан Сербия ва Руминия каби қўшни  мамлакатлар Молдовани украин боғбонларидан кўра арзонроқ мевалар билан таъминлай олди. Аудит ўтказилган уч шаҳарда бир вақтнинг ўзида маҳаллий фермер хўжаликлари етиштирган голубика $15.00/кг оралиғида таклиф қилинган. Шу билан бирга, бозор операторларининг фикрига кўра, маҳсулот чакана савдо тармоқлари пештахталарида кўп туриб қолмаган.

Грузияда голубика йиғим-терими мавсуми Украинадан анча аввал бошланганига қарамай,  айнан Украинада ушбу резаворнинг супермаркетлар  пештахталарига чиқиши ритейл-аудит ўтказилган уч шаҳарнинг барида энг юқори кўрсаткичда, яъни Киевда 70%, Одессада 90% гача бўлган. Тбилиси супермаркетлари пештахталарида голубиканинг тақдим этилиши даражаси 65 фоиздан ошмади, чунки, лойиҳа таҳлилчиларининг фикрига кўра, Грузияда ушбу резаворнинг ички истеъмолини ривожлантириш Украинадаги каби интенсивлик касб этмаган.

Навбатдаги кутилмаган кўрсаткич – 85%лик натижани Кишинёв шаҳри (Молдова) намоён этди. Бу эса ўз навбатида, янги ва қиммат меванинг ички истеъмоли ўсганини кўрсатади. Маълумки, голубикани тижорат миқёсида маҳаллий етиштириш йўлга қўйилмаган. Бу молдовалик фермерларни тижорат миқёсида голубика етиштиришни имкон қадар тезроқ бошлашга ундайди.

Тожикистон ва Ўзбекистонда малина йиғим-терими мавсуми июнь ойи бошида бошланади ва ушбу резаворнинг улгуржи нархи камдан-кам ҳолларда $ 1,00-3,00/кг чегарасидан ошади. Ва айнан шу мамлакатларни энг камида июнь давомида Россия бозорига сархил малинанинг асосий етказиб берувчилари дея ҳисоблаш мумкин.

Грузия ҳам ушбу икки мамлакат қаторига қўшилиши мумкин эди. Аммо малина мавсуми камида 2 ҳафтага кечикаётгани сабаб, уни ёпиқ ерда етиштирувчи сектор – кечикишни нейтраллаштириши мумкин эди.

Супермаркетлар тармоғи ва малина сегментидаги чакана нархларни таҳлил қилиш асносида истисно ҳолатлар ҳам бўлди. Ўзбекистонда  чекланган миқдордаги энг қиммат резавор кўпроқ талабни қондириш учун эмас, балки тармоқларнинг мева-сабзавот позициясидаги ассортиментни сақлаб туриш учун пештахтага қўйилади.

Аудит пайтида энг арзон малина Молдова ва Грузияда сотувга чиқди. Украинада эса ушбу тансиқ резаворнинг чакана нархи жуда кенг бўлиб, 4,8 доллар/кг (Одессада)дан, 8,00 доллар/кг (Киевда)гача нархда эди.

Ритейл-аудит ўтказилаётган пайтда Одессадаги супермаркетлар тармоғининг 80 фоизида малинани учратиш мумкин бўлди, чунки, Украинада ушбу резаворни  мамлакатнинг айнан ғарбий ва жанубий минтақаларида етиштиришади. Шу билан бирга, Украинанинг бошқа шаҳарларидаги тармоқларда малина мавжудлиги Одессага нисбатан сезиларли даражада кам эди, Киев дўконларининг 50 фоизидан кўпроғида, Днепрда эса ундан ҳам камроқ, фақат ҳар учинчи тармоқ дўконида малинани учратиш мумкин бўлди. Тбилиси (Грузия)да жорий йилнинг июль ойи бошидан буён сархил малинани супермаркетлар тармоғининг ҳар иккинчи дўконидан сотиб олиш мумкин. Кишинёв (Молдова) шаҳрида эса ушбу меванинг чакана савдо тармоқларидаги тақдимоти салкам 45 фоизга етди.

Жаҳондаги энг қиммат резавор экинлардан бири сегментини сарҳисоб қилмоқчимиз. EastFruit таҳлилчилари фикрига кўра, келгуси йилларда маҳаллий голубика етиштириш лойиҳанинг мониторинг минтақаси мамлакатларида турли масштабларда бўлса-да, ўсиб боради. Лойиҳа мутахассисларининг қайд этишича Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон шу пайтга қадар мева-сабзавот бозорининг ушбу ривожланаётган сегменти имкониятларидан унумли фойдаланмади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда киви етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари – тажрибали боғбон билан суҳбат

EastFruit

Шарқий Европада олмага бўлган талаб қониқарли эмас, лекин нархлар ҳозирча 2018/19 йилги мавсумдагига нисбатан баланд

EastFruit

Молдовада паст сифат туфайли пиёзнинг янги ҳосили нархи пасаймоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин