Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларЁруғлик билан ишлов бериш экинларни зараркунанда ва патогенлардан ҳимоялайди (видео)
ВидеоТехнологияларЯнгиликлар

Ёруғлик билан ишлов бериш экинларни зараркунанда ва патогенлардан ҳимоялайди (видео)

Американинг IntraLight стартапи ҳар куни ёруғлик билан ишлов бериш орқали экинларни зараркунанда ва патогенлардан ҳимояловчи технологияни ишлаб чиқди.

Бу ҳақида propozitsiya.com сайти futurefarming нашрига таяниб ёзмоқда.

Хусусий спектрдан фойдаланган ҳолда  IntraLights зараркунанда ва патогенларнинг ДНКсига жиддий зарар етказади, уларнинг ўсиш ва кўпайиш хусусиятини йўққа чиқаради. Экинларни ҳимоялашнинг ушбу янги технологияси кимёвий пестицидлар ўрнини босиши, моддий ва меҳнат харажатларини камайтириши, фермерларга органик маҳсулотлардан кўпроқ фойда олиш имконини бериши кутилмоқда.

IntraLight маълумотларига кўра, органик маҳсулотларга талаб йил сайин ортиб бормоқда.

«АҚШда органик озиқ-овқат маҳсулотлари хариди 60 миллиард доллардан ошгани сабабли, тадбиркор ва фермерлар органик ишлаб чиқаришга осон ҳамда самарали ўтиш учун ечимларга эҳтиёж сезади«, дейилган компания баёнотида.

Компаниядагиларнинг таъкидлашича, янги тизим ўсимликларни кимёвий пестицидлар даражасида арзонроқ нархда ҳимоялайди, шу билан бирга фермерларга органик маҳсулотлар сотиш имконини беради.

“Биз органик ишлаб чиқаришнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини ўзгартиришни режалаштирмоқдамиз.  Бу қишлоқ хўжалигига узоқ муддатли таъсир кўрсатиши мумкин. Органик харажатлар пасайганда, ишлаб чиқарувчилар маржа меъёрини сақлаб қолган ҳолда нархларни пасайтириши мумкин», деди IntraLight бош директори Саймон Кепчар.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Келгуси йили коинотда илк тижорий иссиқхона фаолият бошлайди!

EastFruit

Калифорниялик фермерлар дрон ёрдамида ҳосил йиғиш бўйича тажриба дастурини ишга туширмоқда

EastFruit

Олимлар ўсимликлар зараркунандаларини аниқлаш учун фотоник «бурун» ишлаб чиқмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин