Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларЯпонияда уруғсиз помидорни тақдимоти бўлиб ўтди
ТехнологияларЯнгиликлар

Японияда уруғсиз помидорни тақдимоти бўлиб ўтди

Айрим уруғсиз мева ва резаворлар (узум, тарвуз ва бошқалар) истеъмолчилар орасида жуда оммалашган, сабаби уларни истеъмол қилиш, овқатга солиш ва яна бошқа таомлар тайёрлаш қулай. Ундан ташқари бундай мевалар кишига эстетик завқ беради. Помидор уруғлари ундан шарбат ёки томат пастаси, таомлар тайёрлашда халақит беради. Энди, бу муаммонинг ечими топилди – Токушима университетида япон биологлари CRISPR технологиясидан уруғсиз помидор етиштиришда фойдаландилар, деб хабар беради SEEDS Agrotimes нашрига таяниб.

Мақсадли мутация SlIAA9 генига киритилди, натижада, уруғсиз ҳосил етилишига кўмак берувчи ауксинлар, ўсимлик гормонлари янада кўпайишига олиб келди. Аслида, ГМ-ўсимликлар оддий ўсимликлардан фарқ қилмасди, фақат барглари (уларнинг ўсиши ауксин томонидан бошқариларди) камроқ кесилган шаклга эга эди. Бундан ташқари, янги помидорлар чангланишни талаб қилмайди.

Scientific Reports илмий журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра, CRISPR/Cas9 тизимидан мақсадли ген модификацияси орқали ўсимликнинг янги турини яратиш мумкин. Помидорни уруғсиз етиштиришга бўлган уринишлар илгари ҳам амалга оширилган, аммо улар юз фоиз натижа бермаган, қолаверса, ўсимликларни етиштириш жараёни қимматга тушган. Янги технология эса уни арзонроқ ва самаралироқ қилади.

Шунингдек ўқинг: Уруғлик картошка ўрнига уруғ – Қозоғистон фермерлари Голландиядан картошка уруғини олиб келиб, синовдан ўтказишмоқда

Модификацияланган помидорлар чангланишни талаб қилмайди. Янги ўсимликни “қаламчалар” ёрдамида кўпайтириш мумкин. Бу жараён анъанавий уруғ экишдан кўра кўпроқ вақт ва маблағ талаб қилади. Бироқ, помидорларни экиш автоматлаштирилиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда иссиқхона помидори рекорд даражада қиммат, нархлар пасайиши эҳтимоли кам

EastFruit

Туркияда 2023 йилнинг апрель ойи ўрталарига қадар помидор экспорти чекланди

EastFruit

2023/2024 йилги мавсумда кечки пиёз ҳосили қандай нархда бўлади?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин