Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларЯпония стартапи гипертония касаллигини даволовчи таҳрирланган геномли помидорни тақдим этди
ТехнологияларЯнгиликлар

Япония стартапи гипертония касаллигини даволовчи таҳрирланган геномли помидорни тақдим этди

Япониянинг Цукуба университети стартапи геномни таҳрирлаш технологияси ёрдамида яратилган помидор навини сота бошлади. Бу Япония бозоридаги илк шундай маҳсулотдир, деб ёзмоқда Liga.net NHK телеканали ҳаволасига таяниб.

Токиода жойлашган Sanatech Seed компанияси оддий помидорга нисбатан гамма-аминоёғ кислотаси (ГАЁК)ни 4-5 баробар кўпроқ жамлаган Sicilian Rouge High GABА навини яратди. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу модда артериал қон босими ошишининг олдини олади.

«Таҳрирланган» помидор муаллифлари ГАЁК ишлаб чиқаришни чекловчи моддаларни кодлайдиган ўсимлик геномидан аутоингибитор доменни олиб ташлаш орқали мазкур бирикма кўпайишига эришишди.

«Ўзгартирилган» геномли помидор Япониянинг жануби-ғарбий қисмидаги Кумамото префектурасида жойлашган иссиқхоналарда етиштирилмоқда. Помидорлар интернет орқали 3 кг учун 7500 иен (68 доллар) нархда сотиляпти.

Япония ҳукумати маҳсулотлар генетик тартибга солинганлигини кўрсатувчи ёрлиқни талаб қилмаяпти. Лекин Sanatech Seed бунга алоҳида эътибор қаратади – унинг бизнес-стратегияси шундай. Компания «геномни таҳрирлаш технологияси ёрдамида такомиллаштирилган» деган ёзув қайд этилган стикерли қадоқларни етказиб бермоқда.

Шунингдек ўқинг: Японияда уруғсиз помидорни тақдимоти бўлиб ўтди

Геномик даражада «таҳрирланган» организмлар генетик модификацияланган организмлардан фарқ қилади: биринчисида фақат уларнинг генлари ҳукмронлик қилса, ГМОга бегона генлар ҳам киритилади).

ГМО (ёки генетик модификацияланган организм) – бу генетик материали илмий ёки иқтисодий мақсадларда сунъий равишда  ўзгартирилган организмдир. ГМО организмлари / тўқималари атроф-муҳитга, биологик хилма-хилликка ёки инсон саломатлигига зарарли эканлиги ҳақида ҳеч бир исботланган далил йўқ. У ёки бу «биотехнологик» таомларни истеъмол қилишнинг оқибатлари анъанавий овқатларни истеъмол қилиш билан бир хил бўлади. Одам ДНКсига ГМО организмининг генларини «жойлаштириш» ҳақидаги гаплар – бу фейк, товарлар қадоғидаги «ГМО йўқ» деган ёзув эса шунчаки маркетинг ҳийласидир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Нетхауслар ёз фаслида экспорт сифатли бодринг ва помидор етиштириш муаммосига ечим бўлиши мумкин

EastFruit

Ўзбекистонда помидор нархи пасайишда давом этмоқда

EastFruit

Помидор нархи бир ҳафтада 33 фоизга тушиб кетди ва бу пасайиш тенденциясининг бошланиши демак

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин