Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларЯнги Зеландияда ўрикнинг янги навлари синовдан ўтказилмоқда
ТехнологияларЯнгиликлар

Янги Зеландияда ўрикнинг янги навлари синовдан ўтказилмоқда

Янги Зеландиянинг Plant & Food Research Ltd (PFR) компаниясида ўрикнинг янги навлари яратилди ва ҳозирги кунда уларни мамлакат боғбонлари синовдан ўтказмоқда. Ушбу данакли мевани етиштирувчилар янги навларнинг яхши таъм сифати, ташқи кўриниш ва сақлаш муддатига эга бўлишини мақсад қилишган. Бу ҳақида  Krishak Jagat ҳаволасига асосланиб Fruit-inform ёзмоқда.

Компания мутахассислари янги навларни яратиш учун жами 20 йил вақт сарфлашди. Селекция ишлари бошланишидан аввал кечпишар Мооrpark навлари, шунингдек, Янги Зеландияга интродуцияланган эртаги Cluthа навлари тўплами ва кечки навларнинг Тrevatt cross блоки ўрганилди.

Шyндан сўнг ишланма муаллифлари ўрикнинг янги навлари қандай хусусиятларга эга бўлиши кераклигини фермерлардан ва хорижлик харидорлардан билиб олишди.

Селекционерлар зиммасида мураккаб вазифа турар эди, яна ҳам аниқроғи, улар юқори ҳосил ва муайян муддат мева берадиган навни яратишлари керак эди. Ўрик етиштириш дастурининг энг қизғин палласида Клайд минтақасига тажриба тариқасида 15 минг туп кўчат экилди. Кейинчалик селекционерлар келгусида чатиштириш учун энг мос кўчатларни танлашди. Улар келгусидаги баҳолов учун пайвандтагга оз миқдорда пайвандланди. Сўнгра Summerfruit NZ (SНZ) билан ҳар йили баҳоланадиган танловлар миқдорини ўз ичига олган баҳолов бўйича иш режаси келишиб олинди.

Барча кўчатлар чангланиш вақти, дарахтнинг мева тугиши, ҳосил йиғим-терими, меваларни сақлаш муддати, экин етиштиришнинг оддийлиги, зараркунанда ва касалликларга чидамлилиги, меванинг истеъмолчиларга ёқадиган таъм сифати каби кўрсаткичлар бўйича батафсил баҳоланди.  Одатда, ушбу босқичда ишлаб чиқарувчилар томонидан синовдан ўтказиладиган кўпгина дарахтлар ишлатилади. Нав яратишдан тортиб, уни тижоратлаштиришгача бўлган бутун жараён ўн йилдан кўпроқ вақтни олади.

Кўчат босқичида потенциалга эга саналган навларнинг атиги 10%га яқини шундай саралаш босқичидан ўтади, кейин эса кенг кўламли синовдан сўнг ундан ҳам озроғи тижорат нави сифатида жорий этиш учун яроқли деб топилади.

Айни пайтда ўрикнинг янги навлари Янги Зеландиядаги 20 та боғдорчилик компаниясида синовдан ўтказилмоқда. Тажриба боғларининг умумий майдони 46 гектарга яқин бўлиб, уларда 44-46 минг туп учта янги нав – NZsummer2, 3 ва 4 экилган. Айни пайтда яна иккитаси Plant & Food Research Ltd  компаниясининг синов шартномалари доирасида етиштирилмоқда.

Янги навлар яқинда ташкил этилган Янги Зеландиянинг Summer Fresh компанияси томонидан тижоратлаштириш учун тақдим этилди.

Summer Fresh Ltd 2021 йилнинг июнь ойида рўйхатдан ўтган. У 2022-2023 йилги мавсумдан бошлаб, навларни ҳам ички, ҳам ташқи бозорда тижоратлаштиришни мақсад қилган мева етиштирувчилар кооперативига айланади.  Кооператив акциядорлари сифатида кооператив таркибига лицензия асосида навларни ишлаб чиқувчи мева етиштирувлар киради.

Summer Fresh раиси Стивен Дарлингнинг фикрича, янги навлар юқори сифатли ўрикларни халқаро бозорга олиб чиқиш салоҳиятига эга. Янги зеландиялик ўрик етиштирувчилар барқарор ҳосил берадиган ва мамлакатнинг эрта баҳордаги экстремал об-ҳаво шароитларига чидамли данакли мева навларига эҳтиёж сезмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Исроилнинг «Orri» мандаринлари кундан-кунга талабгир бўлиб бормоқда

EastFruit

Влад Ведрашко: «Узумзорлар барпо этмоқчи бўлсангиз, аввало, савдо имкониятларини таҳлил қилинг» (видео)

EastFruit

Ўзбекистон селекционерлари саримсоқнинг янги навини яратишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин