Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларУкраинанинг «Днепр боғлари» компанияси олма сараловчи автоматлашган линияни модернизация қилмоқда
Технологиялар Янгиликлар

Украинанинг «Днепр боғлари» компанияси олма сараловчи автоматлашган линияни модернизация қилмоқда

Бундан атиги икки йил аввал «Днепр боғлари» (UApple) олма саралаш учун энг замонавий автоматлаштирилган линияни ўрнатган эди. Aммо ҳозир, 2021 йилда, корхона унинг модернизациясини амалга оширади, чунки, «Днепр боғлари» компаниясининг назаридан четда қолмайдиган яна бир янги технология пайдо бўлди.

«Днепр боғлари» ўз тармоғида интеллектуал саралаш технологиясини жорий қилади. «Биз линиянинг фотоанализатори – «мия»сини, мевани бир неча параметрлар бўйича «сканерлайдиган» тизимни такомиллаштирамиз», деб ёзмоқда компания эгаси Вадим Ермолаев ўзининг Facebookдаги саҳифасида. «Кейинги кузда йиғиб олинадиган биринчи ҳосилда олма ва нокдаги нуқсонларни аниқлаш бўйича линия салоҳияти такомиллаштирилади».

Вадим Ермолаевнинг қайд этишича, мева нуқсонларининг турлари жуда кўп ва уларнинг баъзиларини бир-биридан ажратиш қийин. Масалан, олмадаги чуқур тешикдан юзаки шикастланишни ёки  «пўстлоқости доғлари»дан «лат ейиш»ни фарқлаб олиш мушкул. Бу олманинг сифат жиҳатидан ҳар хил тоифаларидир.

Шу сабабли компания, асоси рангли ва инфрақизил камералардан иборат янги модулга буюртма берди. Бу ҳар бир олманинг 80 та (!) юқори аниқликдаги фотосуратини тақдим эта оладиган, пўстлоғи ва унинг остидаги ҳар бир нотекисликни таҳлил қиладиган, техник кўриш қобилиятининг инқилобий тизимидир.

Шундай қилиб, «Днепр боғлари» жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатларидаги харидорларига олма учун янада кўпроқ сифат кафолатини бера олади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Олхўри бозори: Украина кутилмаганда Молдованинг рақибига айланмоқда

EastFruit

Украиналик тадбиркор: «Резавор бизнесида экин етиштириш технологияларини мунтазам такомиллаштириш зарур»

EastFruit

Украинада олманинг «Голден Делишез» нави мавсуми ўта паст нархлар билан бошланмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин