Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларТоyota Ventures агросектор учун мўлжалланган роботларга сармоя киритади (видео)
ВидеоТехнологияларЯнгиликлар

Тоyota Ventures агросектор учун мўлжалланган роботларга сармоя киритади (видео)

Қишлоқ хўжалигида робототехника бўйича стартап – Тоyota Ventures компаниясининг қишлоқ хўжалигига йўналтирган биринчи сармояси бўлди.

Burro – илгари Аugen Robotics сифатида танилган автоном қишлоқ хўжалиги тармоғи ечимлари компанияси 10,9 миллион долларлик маблағ жалб қилди.

Инвестицион раундга S2G Ventures ва Тoyota Ventures лидерлик қилди, деб хабар бермоқда PrecisionAg ҳаволасига асосланиб Fruit-inform.

Burro – бу «мурватни ёқ ва ишла»  тамойили асосида ишловчи ягона робот.

Бу одамлар эмас, роботлар очиқ ҳавода ишлаши кутилаётган автоном келажакка биринчи қадамдир. Burro роботлари фермерларга даромадни ошириш ва бугунгидек ишчи кучи танқислигидан азият чекмаслик имконини беради, шунингдек, эртанги кун учун янада мураккаб автоматлаштиришга асос солинади.

Шунингдек ўқинг: Американинг Advanced Farm компанияси қулупнай ва олма йиғиб-терувчи роботлаштирилган технологияларни такомиллаштирмоқда

Нашр таъкидлаганидек, хўраки узум, резаворлар ва кўчатлар каби кўп меҳнат талаб қилувчи экинларни етиштирувчилар ҳали ҳам автоматлаштириш қийин бўлган ишларда ишчилар меҳнатидан фойдаланишмоқда. Аммо сўнгги йилларда мавжуд ишчи кучи сезиларли даражада камайган.

Инқироз шароитида ишлаб чиқарувчилар автоном тизимларни қидиришяпти, аммо бугун сотувда деярли ҳеч нарса йўқ.

Қабул қилинган маблағ билан Burro ушбу эҳтиёжни қондиришни режалаштирмоқда. Келгуси йили компания янги ва эски мижозлар учун 500 дан ортиқ робот ишлаб чиқаради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Андижонда тўрт қаватли бино томида иссиқхона барпо этилди

EastFruit

Евроосиё бизнес альянси Ўзбекистон агросаноат мажмуида 9 та инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда

EastFruit

БААдаги вертикал фермада заъфарон етиштирилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин