Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларТернопол (Украина)да Европадаги энг йирик агродронлар флоти ташкил этилди (видео)
ВидеоТехнологияларЯнгиликлар

Тернопол (Украина)да Европадаги энг йирик агродронлар флоти ташкил этилди (видео)

Қишлоқ хўжалигига робототехникани жорий этишда Украина ўзининг етакчилик мавқеини яна бир бор исбот этди. Тернополда Украинанинг «Роботлаштирилган агротизимлар» номли  компанияси 118 дона учувчисиз техникадан иборат Европадаги энг йирик дрон-пуркагичлар флотини тузди. Булар 59 та кўчма бригада бўлиб, 2022 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумида 500 минг гектардан ортиқ майдондаги ҳосилга ишлов беради.

Ўтган йили барча хизмат кўрсатиш компаниялари қарийб 1 миллион гектар майдонга ишлов берганини ҳисобга олсак, эълон қилинган режалар дрон-пуркагичларнинг ўсимликларни ҳимоялаш воситалари бозоридаги ўрни ва аҳамияти салмоқли даражада ошганидан далолат беради.

Компания бутун Украина бўйлаб робототехникадан фойдаланишни кўпайтириш мақсадида. «Роботлаштирилган агротизимлар» компанияси раҳбари Игорь Чайкивскийнинг фикрича, бу ишчилар меҳнатини осонлаштириб, Украина далалари ҳосилдорлигини оширади.

Украинадаги учувчисиз ускуналарнинг асосий интегратори Drone UA XAG бренди остидаги дрон- пуркагичларни етказиб бериш бўйича кенг кўламли буюртма бажарилганини эълон қилди. 2022 йил бошида 100 донадан иборат биринчи партия мижозга жўнатилди, у кейинги бир неча ой ичида етказиб берилади. «Бу DroneUA тарихидаги энг йирик якка тартибдаги буюртмадир», дейди компания ҳаммуассиси Валерий Яковенко. «Биз ушбу компания билан  ҳамкорликни 2019 йилда 2 та дрон реализацияси орқали бошладик. Ўша пайтда Игорь Чайкивский  «Нега энди синаб кўрмаслигимиз керак?», деган қизиқиш билан дронларни сотиб олган эди. Шундан сўнг бир нечта кичик етказиб беришлар амалга оширилди. 2021 йилда «Роботлаштирилган агротизимлар» жамоаси ўз флоти ва пудратчилари билан 100 минг гектарга яқин майдонга ишлов бериш мавсумини якунлади. Йил охирида эса Игорь Чайкивский бизга 100 та дрон буюртмаси билан мурожаат қилди!  Бу – ақл бовар қилмас даражадаги буюртма эди. Айнан шу воқеанинг ўзи прогнозларимизни тасдиқлайди: дрон-пуркагичларнинг хизмат кўрсатиш бозори ҳар йили беш баробар ўсади.  Хизмат кўрсатувчи компаниялар сони нафақат Украинада ўсиб, кенгаяди, агар тўғри бошқарув йўлга қўйилса, бу – мамлакатдан ташқарида ҳам ривожланиши мумкин бўлган бизнес. Украина ҳозирданоқ, ҳаво-пуркагичларни жорий қилиш интенсивлиги бўйича Европа давлатларидан сезиларли даражада олдинда. Кўпчилик биздан ўрнак олади, бизнинг моделимизни асос деб билади! Қолаверса, 2021 йил якунларига кўра, биз XAG бренди остидаги дронларни интеграциялаш бўйича Бразилия, Вьетнам ва Тайланд каби етакчиларни ортда қолдириб, жаҳондаги  1-рақамли давлатга айландик. Жаҳон бозорини ички томондан билганимиз ҳолда айтишимиз мумкинки, Украина ҳаммадан кўра тез ҳаракатланмоқда”.

Дрон-пуркагичлар бозорининг фаол ўсиши фермерлар орасида ушбу хизмат турига талаб ортиши билан боғлиқ. Ўтган йили нархлар энг юқори даврда маҳсулот баҳоси деярли икки баробар ошди, шу билан бирга, дронлар анъанавий ускуналар билан солиштирилганда мутлақо рақобатбардошлигича қолади. Узоқ муддатли ёмғирлар, шунингдек, фермерларнинг ўзини оқловчи ускуналарни қўллаш кераклигини тушуниб етгани буюртмалар сони ошишига хизмат қилди. «Роботлаштирилган агротизимлар» компанияси бутун Украина бўйлаб робототехникадан фойдаланишни кўпайтириш  мақсади сари интилмоқда.

“Дрон-пуркагичлар билан ишлаш орқали фермерлар пестицидларнинг 30 фоизини, сувнинг 95 фоизини ва ёқилғининг 90 фоизи (ёқилғи нархи ақл бовар қилмас даражада ошиб кетиши фонида)ни тежайди! Бундай асосли ҳисоб-китобни дронлар ёрдамида ўсимликларни ҳимояловчи воситаларни таклиф этадиган хизмат кўрсатувчи компанияларнинг ҳар бири тасдиқлайди. Ўтган йили биз мижозларимизнинг катта қисмига рад жавобини беришга мажбур бўлдик, чунки, талаб техник имкониятларимиздан ошиб кетди. Бригадалар мавсум давомида жуда қизғин ишлади ва суткалаб меҳнат қилди. Шу боис ҳам, бунча кўп дронга сармоя киритиш импульсив ечим эмас. Бозор ўсиб бормоқда ва вақти-вақти билан бир неча баробар ўсишда давом этади», дейди Роботлаштирилган агротизимлар» компанияси асосчиси Игорь Чайкивский.

Инвестицияларга қайтадиган бўлсак: хизмат кўрсатиш компаниялари минтақаларда ташкил этилаётган бизнес ва у юқори мобиллик туфайли бутун Украина бўйлаб ишлаши мумкин. Компания 100 та дронга сармоя киритиб, мавсумда 50 тагача мобил бригадани иш билан таъминлаш учун 120 дан ортиқ иш ўринларини яратмоқда.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Украина 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг йирик олма етказиб берувчига айланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин