OLYMPUS DIGITAL CAMERA
Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларМева-сабзавотларни йиғиб-териб олиш ва саралашда роботлар одамлар ўрнини эгалламоқда
ТехнологияларЯнгиликлар

Мева-сабзавотларни йиғиб-териб олиш ва саралашда роботлар одамлар ўрнини эгалламоқда

“Ақлли” роботлардан фойдаланиш мева ва сабзавотларни қайта ишлашнинг рентабеллигини ошириб, янги узилган меваларнинг қўшимча қийматини оширади. Бу ҳақда Wageningen Agro Food Robotics компанияси вакиллари томонидан айтилган, дейилади Fruit-informнинг Future Farming маълумотларига асосланиб тарқатган хабарида.

Wageningen University&Research компаниясининг ақлли роботлари одамлардан бир нечта вазифаларни бажаришни ўрганишган. 2021 йил ёзида улар илк тақдимотга тайёр бўлишади.

Шу пайтгача бутун дунёда янги пишган мева ва сабзавотларни саралаш ва йиғиб-териш асосан қўл меҳнати билан амалга оширилган.

“Роботлардан фойдаланиш компанияларга кўп меҳнат талаб қиладиган, зерикарли ва такрорланадиган вазифаларни бажаришда анчагина вақт ва пулни тежашга ёрдам беради”, дейди Wageningen Food & Biobased Research компаниясининг компьютер кўриш қобилияти ва робототехника бўйича гуруҳи раҳбари, Agro Food Robotics жамоаси аъзоси Аниш Чаухан.

Шунингдек қаранг: АҚШда электр комбайн машинаси редиска ҳосилини йиғиб-термоқда

Агар битта робот бир нечта вазифаларни бажара олса, янада самаралироқ натижаларга эришиш мумкин, дейди мутахассис.

Wageningen Agro Food Robotics компанияси 2019 йилда аграр озиқ-овқат жараёнлари учун автоном роботлар лойиҳасини ишга туширди. Ушбу тўрт йиллик лойиҳанинг мақсадларидан бири айнан турли хил мева ва сабзавотларни йиғишдан тортиб саралашгача бўлган бир нечта вазифаларни бажаришни ўргатиладиган ақлли роботларни яратишдир.

“Мева ва сабзавотларни қайта ишловчи корхоналар ўз фаолияти рентабеллигини янада ошириш учун ушбу роботлардан фойдаланишлари мумкин”, дейди Чаухан.

У апельсинни қайта ишлайдиган, аммо қулупнайга ишлов беришга осонликча ўтиб оладиган ва бу меваларни бир зумда ширинлиги бўйича саралайдиган роботни мисол қилиб келтирди.

“Кейин эса деҳқон ширинроқ қулупнайни қимматроқ сота олади. Ва у харидорларга маҳсулотларга инсон қўли тегмаганлигига кафолат бериши мумкин. Бу пандемия пайтида катта устунликдир», – дея қўшимча қилди Чаухан.

Wageningen роботлари йиғиш ва саралаш вазифаларини бажаришнинг ҳадисини олган одам ҳаракатларини қайд қилувчи камералар билан жиҳозланган. Ичига ўрнатилган компьютер кўриш қобилияти ва чуқур ўрганиш технологияси роботларга маълумот тўплаш ва одамларнинг ҳаракатларига тақлид қилиш орқали янги вазифаларни ўрганиш имкониятини беради.

Тадқиқотчилар кўплаб вазиятларда, шу жумладан турли ўлчамдаги мандаринларни йиғиш ва саралаш, пишган бананларни пишмаганларидан ажратиб олиш, бузилмаган ва шикастланган бодрингларни саралаш ҳамда бир столда турли хил меваларни ажратиш каби ҳаракатларда роботларни муваффақиятли синовдан ўтказган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин