Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларРоссияда қаттиқ совуқларга чидамли ўрикнинг янги нави тақдим этилди
Технологиялар Янгиликлар

Россияда қаттиқ совуқларга чидамли ўрикнинг янги нави тақдим этилди

Жанубий-Урал боғдорчилик ва картошка етиштириш илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан «Уралец» ўригининг янги нави Россия Федерациясининг селекция ютуқлари давлат реестрига киритилди ҳамда Урал минтақасида (РФ) етиштириш учун тавсия этилди.

«Уралец» мазкур ҳудудда етиштириш учун рухсат берилган ўрик навлари рўйхатига қўшилган бешинчи ўсимлик бўлди.

Бу мева асосан, қишнинг қаттиқ совуқларига юқори чидамлилиги билан ажралиб туради, у минус 40°С гача бардош беради. Бундан ташқари, янги нав ажойиб ширин таъмга эга – таркибида шакар миқдори бўйича бошқа Урал навларидан устун туради. Шунинг учун меваларни янги узилганида истеъмол қилиш тавсия этилади. Шу билан бирга ўрикнинг ушбу нави шарбат, мураббо, консервалар тайёрлашда ҳам ишлатилиши мумкин.

«Уралец»  навини яратишга оид ишлар 20 йил давом этди. 2000 йиллар бошида Челябинск селекционерлари ушбу навни истиқболли, деб маълум қилишди. 2005 йилда у Давлат навлари синовига тақдим этилди. Бу вақт ичида ўрик кўчатлари нафақат Челябинск вилоятида, балки Перм, Омск, Тюмен вилоятлари, Қозоғистонда ҳам ўрганилиб, барча ҳудудларда ижобий баҳо берилди.

Шунингдек ўқинг: Гилос, ўрик ва помидор бўйича таклифлар кескин ўсди, олманинг нархи эса пасайишда давом этмоқда – савдо майдончаларининг ҳафталик ҳолати

“Ўрик Урал учун экзотик мева бўлгани боис аксарият аҳоли бизнинг иқлим шароитида уни етиштириш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Аммо, олимларимиз тажрибаси бунинг аксини кўрсатди ва янги «Уралец» навининг Давлат реестрига киритилиши, биз томондан мевага оид тақдим этилган барча хусусиятларнинг расман тасдиқлади. Биз меванинг сифати ва совуққа чидамлилигига эътибор қаратдик. Ташқи томондан «Уралец» дарахти бошқа навлар билан ўхшаш, қаттиқ совуққа дош бериб, юмшоқ, жуда мазали меваларга эга. Шакар миқдори – 6,9%, кислота – 2,5%, каротин – 1,8%, С витамини – 10,4 мг /%. Ўртача ҳосил 134 ц/га ни ташкил этади”, – дейди Жанубий Урал боғдорчилик ва картошка етиштириш илмий-тадқиқот институтининг етакчи илмий ходими, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди,  «Уралец» ўрик нави яратувчиси Фирудин Мамед оға ўғли Гасимов,.

“Уралец» янги ўрик нави май ойининг бошларида эрта гуллаши, июль ўрталаридан август ойининг бошигача пишиши билан ажралиб туради. «Уралец» Маньчжурия ўрик навлари таркибига киргани боис, у ёйилган тожга эга. Дарахт тез ўсгани сабабли баландлиги 5 метргача етиши мумкин”, – деб ёзади Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Мазкур нав турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли. Бироқ ўрикнинг барча бошқа навлари сингари бу навга ҳам илдиз бўғзи чириши хавф солгани боис уни баланд жойларда экиш керак. Олимларнинг фикрига кўра, ушбу усул ҳосил етиштиришнинг ярим муваффақиятини таъминлайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Данакли мевалар шаршараси: гилос, олхўри, ўрик, шафтоли – супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлими учун дизайн ғоялари (фото)

EastFruit

USDA прогнози: 2020/21 йилги мавсумда дунё бўйича умумий нок етиштириш ҳажми пасаяди

EastFruit

2021 йил охирига келиб, Перуда голубика плантациялари майдони 15 минг гектарга етади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин