Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларРезавор етиштирувчи фермерлар учун инновацион ечим
ДолзарбМахсусТехнологияларЯнгиликлар

Резавор етиштирувчи фермерлар учун инновацион ечим

Резаворлар йиғим-теримидан сўнг маҳсулотни дарҳол совутиш ҳосилга кейинги ишлов беришнинг асосий босқичларидан биридир. Зеро, бу йиғим-теримдан кейин маҳсулот сифати максимал вақт давомида бузилмаслигини  кафолатлайди. Аммо маҳсулот етиштириш ҳажми камлиги ёки плантациялар яқинида электр-энергия манбаи йўқлиги сабаб, фермерларнинг ҳаммаси ҳам музлатгич сотиб ололмайди. Грузия резавор етиштирувчилар ассоциацияси бу масалага ечим топди ва ассоциация аъзоларига қуёш энергиясида ишловчи микроавтобус негизидаги кўчма музлатгичдан фойдаланишни таклиф қилди. Ушбу инновация USAID қишлоқ хўжалиги дастури кўмагида 14-15 сентябрь кунлари Батумида ўтказилган Резавор форуми — 2022да тақдим этилди, дея хабар бермоқда EastFruit.

Қуёш панеллари батареялар қувватланиши учун электр энергиясини беради. Инвертернинг доимий кучланиши совутгич камерасидаги керакли ҳароратни таъминлайди, у 1-1,5 соат давомида -2 дан +4 гача даража оралиғида автоном ишлашга қодир. Ўчиқ турган режимда камера ҳароратни яна 5 соат ушлаб туришда давом этади. Махсус шамоллатгичлар олдиндан совутишни таъминлайди, конденсат ҳосил бўлишининг олдини олади, бу резаворнинг товар кўриниши ва сифатини сақлаб қолиш имконини беради. Агар резаворлар тонгда терилган ва ҳали офтоб чиқмаган бўлса, анъанавий электр энергияси билан батареяларни тайёрлаш, тўлдириш, музлатгични ёқиш мумкин, кейинроқ, яъни, далада совутиш тизимини қуёш панелларига ўтказса бўлади, чунки тизим гибрид тизимдир.

Музлатгич билан жиҳозланган микроавтобус бир вақтнинг ўзида 500-600 кг резаворларни сиғдира олади. 2021 йилда кўчма музлатгич 3 та фермерга хизмат кўрсатиб, мавсумда 2 тонна резаворни ташиган бўлса, 2022 йилда 6 фермер 8 тонна малина ва маймунжонни маҳаллий супермаркетларга етказиб бериш учун ундан фойдаланган. Ассоциация директори Элисо Гвиниашвилининг сўзларига кўра, мобиль музлатгичнинг нархи танланган ускуна модели,  сиғими ва ўлчамларига боғлиқ.  “Биз ишлаб чиқараётган моделнинг нархи 8500 долларга тенг. Уларнинг 60%и қуёш панелларида ишлайдиган совутиш тизимининг таннархидир. Ушбу ускуна кичик фермерлар учун рефрижератор-машина, прекулер ва совутгичли омбор ўрнини босади, энг муҳими, ўз вазифасини мукаммал бажаради. Бундай музлатгичлар паркининг кенгайиши ассоциация аъзоларига маҳаллий бозорга қулупнай, малина ва маймунжон каби резаворларни самарали етказиб бериш имкониятини тақдим этади”.

Грузия Резавор етиштирувчилар ассоциацияси 2017 йилдан бери мавжуд бўлиб, 70 аъзо (резавор етиштирувчилар ва музлатгичлар операторлари)га эга. Айни кунга қадар ассоциация аъзолари 160 гектар малина, маймунжон ва қулупнай плантациялари ҳамда учта музлаткич фермасини бошқармоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин